Унда ЕХҲТ минтақаси ва Марказий Осиё давлатларидан 40 дан зиёд юқори малакали эксперт-мутахассислар, юрист-ҳуқуқшунослар, судьялар иштирок этмоқда.

Самарқанд шаҳрида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг оммавий ахборот воситалари эркинлиги бўйича вакили, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Жамоат фонди ҳамкорлигида II Марказий Осиё судьялар мулоқоти ташкил этилди.

25.JPG

Халқаро анжуманнинг очилиш маросимида ЕХҲТнинг ОАВ эркинилиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир, Миллий масс-медиани ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамоатчилик фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов сўзга чиқиб мазкур тадбир дунё миқёсидаги янги тенденциялар, сўз эркинлиги ҳамда оммавий ахборот воситаларининг чеклов ва тўсиқларсиз фаолият юритиши билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, бу борада юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш бўйича фикр ва тажриба алмашиш учун қулай имконият эканлигини таъкидлади.

Мазкур йўналишда кейинги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар эътироф этилди. Бинобарин, жамиятдаги фикрлар хилма-хиллиги, тараққиёт кўп жиҳатдан сўз эркинлиги, оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолият олиб боришига боғлиқ. Тадбирда, шунингдек, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Бахтиёр Исаков мамлакатимиз суд идоралари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда сўз эркинлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ўз фикрларини баён этди. 

24.JPG

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг журналист ва блогерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сўз эркинлигини кафолатлашдаги аҳамиятига алоҳида тўхталинди.

Мулоқотнинг биринчи куни ўтказилган сессияларда хавфсизлик масалалари, жамоатчилик манфаати ва сўз эркинлиги, Марказий Осиёда миллатлараро ва диний адоватни қўзғатишга қарши ҳуқуқий чоралар, Марказий Осиё ва ЕХҲТ ҳудудида диффамация бўйича низом масалалари юзасидан маърузалар тингланди, баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Сўз ва ОАВ эркинлиги борасида халқаро стандартлар муҳокама қилинди, шунингдек, миллий хавфсизлик, адоват, таҳқирлаш, диффамация, яъни туҳмат масалалари кенг қамровда кўриб чиқилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўз эркинлиги таъминланса жамиятда тараққиёт бўлади