Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида ёшларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш, хорижий давлатлардан қайтиб келган ва кета олмаган фуқароларга муносиб иш ўринларини таклиф этиш мақсадида "Ишга марҳамат" лойиҳаси ташкиллаштирилди.
Унда 50 дан ортиқ корхоналар 4 мингдан зиёд бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ҳозир ҳудудда 150 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган бўлиб, шундан 77 минг нафари меҳнатга лаёқатли ҳисобланади.

Ўрта Чирчиқ тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Рустам Ниязовингданнинг таъеидлашича, тадбирда тумандаги 65 та махаллаларидан 2 000 мингга яқин мехнатга лаёқатли ишсиз аҳоли қатнтадбирдаашди.
Бўш иш ўринлари ярмаркасидан сўнг, 150га яқин ёшлар учун қизиқишларига қараб тумандаги йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарга саёхат ташкил этилди. Хусусан, Ўрта Чирчиқ тумани кичик саноат зонасида жойлашган "Ria building group" масъулияти чекланган жамияти иш фаолияти билан танишиш жараёнида ҳозирда ишсиз бўлган мактаб битирувчиси Дилора Пардаева ўзи учун мақул иш топиб, корхона билан меҳнат шартномасини тузди.

Шунингдек, ёшлар "Кўкча текстил", "Humo bird" масъулияти чекланган жамиятиларида, фармацевтика маҳсулотлари ва оёқ кийимлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга боришиб ўзларига ёққан йўналишларда ишларни танлаб, меҳнат шартномаларни имзолади.
Меҳнат ярмаркасида корхона ва ташкилотларга мингдан ошиқ йўлланмалар берилиб, 300 дан ортиқ ишсизлар доимий иш ўринларига эга бўлди.