Рамазон ойи давомида вилоятдаги жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 159 нафар маҳкум муддатидан аввал жазони ўташдан шартли озод қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси ўринбосари Ўткир Мамадалиевнинг маълум қилишича, Рамазон ойи давомида вилоятдаги жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 159 нафар маҳкум муддатидан аввал жазони ўташдан шартли озод қилинди, 14 нафар маҳкумга тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди. 

159 нафар маҳкумдан 1 нафари қамоқдан озод этилган бўлса, 77 нафари озодликни чеклаш жазосидан, 72 нафари ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан, 9 нафари муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан озод қилинди. Жазоси енгилроғи билан алмаштирилган 14 нафар маҳкумнинг барчаси қамоқдан оиласи бағрига қайтарилган. Озод қилинган маҳкумлардан 56 нафарини ёшлар ташкил қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рамазон ойида Самарқандда 159 нафар маҳкум жазодан озод этилди