Лекин бу оммани ўзига қаратиб, “шантаж” қилиш мумкин, дегани эмас!

Ижтимоий тармоқларда поплик савдогарларнинг Президентдан ёрдам сўрагани акс этган видео тарқалди. 

Бу видеони кўрган одам гапираётганлар жабрдийда-ю, Поп туманида янги бозор қурган тадбиркор халққа хиёнат қилган жиноятчи, деган тасаввур уйғотади.

Аслида вазият қандай?

Бундан икки йил муқаддам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи доирасида халқ манфаатига хизмат қиладиган кўплаб лойиҳалар тақдимоти ўтказилган. Шулар орасида Поп туманида замонавий деҳқон бозори лойиҳаси ҳам бор эди.

Айтиб ўтиш керакки, бу лойиҳа бежиз тайёрланмаган. Попдаги эски деҳқон бозори ҳудуди тор, шарт-шароитлари ҳам замон талабларига, санитария талабларига жавоб бермаётгани, бунинг устига ҳудудда автотураргоҳ бўлмагани учун янги бозорга эҳтиёж бўлган.

photo5434009807519591445.jpg     
Янги бозор лойиҳаси эса Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 27 мартдаги “2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тайёрланган.

Мазкур қарор аксарият деҳқон бозорларида хавфсизлик чоралари, хусусан, бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлиги талаблари, санитария қоидалари ва нормалари, гигиена нормативлари тўлиқ инобатга олинмаганлигини, шунингдек, бозор ҳудудларига яқин масофаларда жойлашган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари етишмаслиги каби ҳолатлар сотувчи ва харидорлар учун муайян ноқулайликлар туғдираётганлигини сабабли қабул қилинган. Мақсад эса аҳолига яхшироқ шароит яратиш, одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш эди.

photo5433918844407229816.jpg

Попдаги янги бозор лойиҳаси муаллифи ва инвестори Сардор Раҳмонов эса қарорда қўйилган талабларнинг барчасини инобатга олган. Бу эса Президентимизга жуда маъқул келди ва лойиҳани маъқуллади ҳамда ёш тадбиркорга хайрли мақсади йўлида катта ишонч билдирди.

- Барча имкониятларни ишга солиб, банкдан катта миқдорда кредит олиб, лойиҳани бир йилга қолмай амалга оширдик, — дейди С.Раҳмонов. — Попда оддий деҳқон бозори эмас, балки барча қулай шарт-шароитларни ўз ичига олган йирик мажмуа қурилди. Бу ерда деҳқонлар учун расталар, савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш шохобчалари, меҳмонхона, шунингдек, Давлат хизматлари маркази бир жойга жамланган ҳолда бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.

photo5434009807519591408.jpg

Мажмуанинг очилиш маросимида Президент маслаҳатчиси Турсунхон Худайбергенов иштирок этиб, мажмуа таҳсинга лойиқ экани, бундай комплекс қуриш тажрибасини бошқа туманларга жорий этиш зарурлигини қайд этган.

Лекин ҳозир газак олиб кетган муаммо ана шу очилиш маросимидан сўнг бошланди. Эски бозорда савдо қилган, фаолият юритган айрим тадбиркорлар янги бозорга кўчиб ўтишни истамай, ғавғо кўтаришга ўтиб олди.

Энг ёмони, улар нари борса ўн-ўн беш чоғли савдогар бўлса ҳам негадир бутун халқ номидан гапириб, катта-кичик давлат идоралари, жамоатчиликни чалғитиб, тадбиркор Сардор Раҳмоновни ёмонотлиқ қилишга уринмоқда.

photo5434009807519591407.jpg

Бироқ, туман халқи бу тадбиркорга қарши бўлса, уни депутат қилиб сайлармиди?

Қолаверса, поплик савдогарлар видеомурожаатида дўконларимиз бузилмоқда, деган иддаолар янграган. Аммо дўконлар бузилмагани шу видеода ҳам кўриниб турибдику.

Кейинги пайтда халқ дардига қулоқ тутиш, аҳолига сўз эркинлигини бериш мақсадида жамиятимизда ижобий ўзгаришлар бўлди. Лекин бу оммани ўзига қаратиб, “шантаж” қилиш мумкин, дегани эмас!

Минг афсуски, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳамма гапга ҳам ишониб бўлмай қолди. Айримларининг уйдирма экани, тагида бошқа мақсадлар яширингани афсусланарли. Сўз эркинлигининг суиистеъмол қилиниши эса унинг барбод бўлишига замин яратмаса эди, деб қўрқади одам.

Яна бир гап. Попда деҳқон бозори бузилган бўлса, талабга жавоб бермагани учун бузилган. Қолаверса, янги бозорни унинг ўрнида бунёд этиш имконсиз бўлган. Чунки замонавий бозорда сотувчи учун ҳам, харидор учун ҳам зарур шароитлар яратилган бўлиши керак эди. Шу билан бирга, эски бозор билан янги бозор орасидаги масофа бор-йўғи 600-700 метр, холос. Одамларнинг узоққа бозорга боришни хоҳламайман, дейишлари эса жуда кулгили.

Ўзи асл тадбиркор жой ҳам танлаб ўтирмайди. Янги жойда янгича, янада кенгроқ фаолият олиб бораверади. Булар эса “сенинг айтганинг эмас, менинг айтганим бўлади” қабилида иш тутиб, шикоятбозликдан бўшамаяпти.

Юқорида тилга олинган видео ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга ҳам сабаб бўлди.

Фейсбукнинг “Халқ билан мулоқот” гуруҳида ‎Азиз Исроилов‎ қўйган постда танганинг иккинчи томони борлиги, видеода ғараз мақсад яширингани тилга олинган. “Ушбу видео ўз гапида туриб олган олибсотарлар томонидан уюштирилиб, Поп тумани инфратузилмаси ривожига ҳисса қўшаётган маҳаллий инвесторни ёмонотлиқ қилишдан ўзгаси эмас. Видеода тилга олинган Сардор исмли инвестор томонидан Поп туманида замонавий бозор барпо этилиши режаси туман фаоллари, халқи томонидан маъқуллангани, Президентимизнинг ижозати ва қўллаб-қувватлаши туфайли қурилгани, эски бозор ҳудуди ниҳоятда абгор ҳолатда, санитария нормаларига умуман тўғри келмаслиги” баён этилган.

Олимжон Тўхтаназаров ҳам айнан ушбу видео бўйича матбуотда асослантирилган маълумот берилиши шартлигини ёзиб қолдирган. Шу билан бирга, у Поп туманидаги ҳолатни шахсан бориб кўргани, видеода гапирганлардан кўпчилигининг у ерда дўкони ҳам йўқлиги, айримлари кўча-куйда нарсаларини ёйиб савдо қилишини маълум қилган. “Бир нарсага хайронман. Ҳеч ким хусусий мулкни бузаётгани йўқ. Аммо, менинг назаримда баъзи кучлар Попнинг обод бўлишини истамаяпти. Бундай қонунга хилоф, асослантирилмаган туҳматлар учун жавобгарлик бўлиши шарт”, деб қўшимча қилган.‎

photo5434009807519591404.jpg

Хайрулло Мамадалиевнинг айтишича, бу ерда фақат тўрт киши бозор бузилишига қарши, қолган ҳамма рози. Йиғилганларнинг кўпи томошабин. Эски бозор умуман талабга жавоб бермайди.

Хулоса қилиб айтганда, Президентнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаган, халқ учун қулайлик яратган, Поп туманига янгилик, ободлик олиб кирган тадбиркор аслида қадрланиши керак.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимиз маъқуллаган лойиҳани амалга оширган тадбиркор жиноятчими?