Пискентда янги дам олиш мажмуаси барпо этилди

Тошкент вилояти Пискент туманида замонавий сайёҳлик дам олиш комплекси барпо этилди.
Тошкент вилояти Пискент туманида замонавий сайёҳлик дам олиш комплекси барпо этилди.
Туман ҳокимлиги матбуот хизматидан маълум қилишича, Тошкент денгизи қирғоғида жойлашган мазкур сайёҳлик мажмуаси “Кучлик нефть базаси” УК томонидан барпо этилган.
Туман ҳокими ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Жамолиддин Раҳмонов “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилган дам олиш ва соғломлаштириш мажмуасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Дам олиш масканида барча қулайликларга эга 150 ўринли меҳмонхона ва оилавий дам олиш учун мўлжалланган 8 та пансионат мавжуд.


Шунингдек, ёзги амфитеатр, мусиқали фаввора, 2 та ёзги, 1 та қишки бассейн, даволовчи пархона, фитнес зали жойлашган. Айни вақтда қурилиш-пардозлаш ишлари якунланиб, жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳани амалга оширишга кўмаклашиш ва туманнинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш мақсадида туман ҳокимининг тегишли қарори билан лойиҳа учун 4 гектар майдон бино ва иншоотлари билан ажратилган.
Лойиҳа ташаббускори томонидан 2 миллион 200 минг доллар миқдорида маблағ йўналтирилиб, замонавий сайёҳлик комплекси бунёд этилди.
Дам олиш масканининг ишга туширилиши туманнинг сайёҳлик салоҳияти, иқтисодий қувватини ошириши билан бир қаторда, 50 та янги иш ўрни яратилиши билан аҳамиятлидир.
Дам олиш масканининг ишга туширилиши туманнинг сайёҳлик салоҳияти, иқтисодий қувватини ошириши билан бир қаторда, 50 та янги иш ўрни яратилиши билан аҳамиятлидир.

