Педагоглар малака тест синовидан ўтмоқда

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Андижон вилоятидаги умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар таълими педагоглари учун ўқув фанлари бўйича малака (тест) синовлари ўтказилмоқда.

Андижон давлат университети хорижий тиллар факультети спорт залида онлайн тарзда бўлиб ўтаётган синовларни юқори савияда ўтказиш учун зарур барча шароитлар яратилган.
– Вилоятдаги умумий ўрта ва касб-ҳунар таълими муассасаларида фаолият кўрсатаётган малака тоифаларига талабгор 5 минг 156 нафар педагоглар аттестацияда иштирок этиш учун ариза берган, – дейди Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Андижон вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Арофатхон Усмонова. – Малака (тест) синовлари онлайн тарзда замонавий ахборот коммуникация технологиялари воситалари билан таъминланган хоналарда ташкил этилмоқда. Беш сменада белгиланган фанлар бўйича ўқитувчиларимизнинг билим ва маҳорати синовдан ўтказилмоқда.

Мамлакатимизда таълим муассасалари педагогларининг малака тоифалари олиш учун синовлар йилдан-йилга такомиллаштирилиб, соддалаштириб борилмоқда. Авваллари малака тоифаси олиш жараёни бир неча босқичдан иборат бўлган бўлса, эндиликда бу жараён бир марта тест синови топшириш орқали амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, саволнома ҳам фақат фанга оид саволлардан тузилмоқда.
Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, ўз касбини мукаммал эгаллаган тажрибали педагоглар учун агар хоҳласа, беш йилда бир марта мажбурий ўтказиладиган малака синовини кутиб ўтирмасдан навбатдан ташқари синовларда иштирок этиб, янада юқори малака тоифасини олиш имкони яратилган.
Ўтказилаётган тест синовларида ҳозирга қадар Жалақудуқ туманидаги 3-умумтаълим мактаби кимё фани ўқитувчиси Малоҳат Отабоева, Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги Академик лицей биология фани ўқитувчиси Гулруҳ Абдурасулова юқори натижани қўлга киритди. Бошқа педагоглар ҳам юқори балл олиш учун ҳаракат қилмоқда.

– Бугун малака (тест) синовида қатнашиб, саволларга имкон қадар тўғри жавоб беришга ҳаракат қилдим, – дейди Андижон шаҳридаги 1-умумтаълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси Гўзал Абдувалиева. – Якунда 77 балл жамғардим. Тест саволлари яхши тайёрланган. Асосийси, саволларнинг фақат ўз фанимизга оид эканлигидан, қолаверса, натижани синов якунланган заҳоти билиб олаётганимиз бизга жуда маъқул бўлмоқда.
Малака тест синовлари ўтказилаётган бинога кузатув камералар ўрнатилган бўлиб, жараённи онлайн кузатиб бориш имкони яратилган. Бу синовларни адолатли ва шаффоф ўтишини таъминламоқда. Бундан ташқари, синовлар коронавирус инфекцияси юқиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ташкил этилмоқда. Ҳар бир сменадан кейин тест синовлари ўтказилаётган хоналар белгиланган тартибда дезинфекция қилинмоқда.
Тест синовларининг хавфсиз ўтишини ва иштирокчилар саломатлигини таъминлаш учун ички ишлар ходимлари, шифокорлар ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мутахассислари жалб этилган.

Малака (тест) синовлари давом этмоқда.