Оталик мажбуриятини бажармаганлар жазоланди
Фарзанд тарбиясида отанинг ўрни жуда муҳим. Оиланинг иқтисодий таъминланиши ҳам эркак киши зиммасида.
Фарзанд тарбиясида отанинг ўрни жуда муҳим. Оиланинг иқтисодий таъминланиши ҳам эркак киши зиммасида.
Шундай оталар борки фарзандини дунёга келтиргандан сўнг унинг тарбияси билан умуман қизиқмайди. Иқтисодий томондан қўллаб-қувватлаш ўрнига вояга етмаган фарзандлари учун ўз вақтида алимент пулларини ҳам тўлашни унутиб қўяди.
Худди шундай оталик масъулиятини англамаган Олот ва когонлик оталарга суд томонидан тегишли жазо берилди.
Олотда қарздор ота Исматулло Чориев ундирувчи Дилфуза Нуриддинова фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандининг таьминоти учун 24 миллион 738 минг 467 сўм ҳамда қарздор Ботир Ондаев ундирувчи Юлдуз Шарипова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 21 миллион 967 минг 200 сўм алимент пулларини икки ойдан ортиқ муддатда тўламай келган.
Когон шаҳрида қарздор Ф.Сулаймонов ундирувчи Н.Қурбонова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 8 миллион 930 минг 536 сўм алимент пулларини икки ойдан ортиқ муддатда тўламасдан келганлиги боис, Олот тумани ҳамда Когон шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 11 сентябрдаги қарори билан Олот ва когонлик оталарга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.