Олмалиқда вирусология лабораторияси иш бошлайди
Шу кунларда лаборатория замонавий ускуналар билан жиҳозланмоқда, ПЗР аппарати ҳам олиб келинади.
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ташаббуси билан Олмалиқ шаҳар санитария-эпидемиология осойишталик маркази қошида замонавий стационар мобил вирусология лабораторияси иш бошлаш арафасида.
Шу кунларда лаборатория замонавий ускуналар билан жиҳозланмоқда, ПЗР аппарати ҳам олиб келинади.
Замонавий мобил вирусология лабораториясини шу ҳафта охирида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Шундан сўнг олмалиқликлар коронавирус инфекцияси бўйича топширган таҳлил намуналари хулосасини 24 соат мобайнида олиш имконига эга бўлади.