ОКМК ходимлари учун Франциядан замонавий реаномобиль келтирилди
Коронавирус инфекциясига қарши самарали курашиш, тиббий хизматнинг тезкорлиги ва сифатини ошириш мақсадида Олмалиқ кон металлургия комбинати Тиббий хизматига Франциянинг машҳур “Пежо” русумли реаномобиль харид қилинди, дея хабар бермоқда ОКМК Ахборот хизмати.

Ушбу реаномобиль сунъий нафас олдириш ускунаси, дефибриллятор, сатуратор, кардиомонитор ва бошқа замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган. Эндиликда ушбу реаномобиль олмалиқликларга реанимацион тиббий хизмат кўрсатади.