Одил судлов ва коррупция масалалари муҳокама этилди
Хоразм вилояти Хонқа тумани ҳокимлигида халқ депутатлари маҳаллий кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Хоразм вилояти Хонқа тумани ҳокимлигида халқ депутатлари маҳаллий кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят ва туман кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, турли идора ва ташкилотларнинг мутасаддилари иштирок этди.
Жорий йил 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда Олий Мажлис депутат ва сенаторлари ўзлари сайланган ҳудудларда судьялар корпуси, сектор раҳбарлари ва жамоатчиликни жалб қилган ҳолда Одил судловга кўмаклашиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича мунтазам равишда мулоқотлар ўтказиб бориши бўйича топшириқлар берилди. Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Хонқа туманида судьялар корпуси, сектор раҳбарлари ва жамоатчиликни жалб қилган ҳолда мулоқотлар ўтказилди.
Сессияда икки кунлик ўрганишлар давомида аҳоли томонидан кўтарилган адолатсизлик ҳолатлари ва муаммолар танқидий муҳокама қилиниб, мутасаддилар олдига аниқ саволлар қўйилди.
Тумандаги 44 та маҳалла фуқаролар йиғинлари, қишлоқ врачлик пунктлари, 52 та умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари интернет тармоғига тўлиқ уланмаганлиги (электрон почтанинг мавжуд эмаслиги) сабабли қонун ҳужжатлари матни уларга ўз вақтида етказиб берилмаган. Фуқароларни ишга қабул қилишнинг шаффоф эмаслиги эса бандлик масалаласида турли суиистеъмолликларни, коррупция ҳолатларини келтириб чиқармоқда. – дейди Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Абдулла Рўзметов. – Хива шаҳри давлат хизматлари марказида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарини бериш йўлга қўйилган. Бу фуқаролар 40-50 километр йўл босиб Хива шаҳрига бориб келишларига тўғри келмоқда. Бу эса ортиқча сарсон ва оворагарчиликка сабаб бўлмоқда.
Йиғилишда таъкидландики, Жорий йилнинг ўтган даврида туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширувни ҳар томонлама, тўлиқ, сифатли ва ҳолисона олиб бормасдан асоссиз равишда жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилинган 27 та қарорлар туман прокуратураси томонидан бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиш учун юборилган ҳамда 6 та жиноят ҳисобдан яширилганлиги аниқланиб, ҳисобга қўйилиши таъминланган.
Шунингдек, жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни ҳал қилишда аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилиб, 10 нафар профилактика инспектори интизомий жавобгарликка тортилган. Хонқа туманда 3 та адвокатлик тузилмалари мавжуд бўлиб уларда бор йўғи 4 та адвокат фаолият кўрсатади.
Туманда жами 186 мингдан зиёд аҳоли борлиги ҳисобга олинса, ҳар 46.5 минг аҳолига 1 нафар адвокат тўғри келмоқда. Тумандаги адвокатлик фирма бюролар ўзининг биносига эга эмас. Улар ўзларига тегишли хонадонларида ҳамда ижара асосида олинган хоналарда фаолият юритиб келмоқда. Туманда фуқаролик ишлари бўйича суднинг йўқлиги боис фуқаролар 30-40 километр масофа босиб Урганч туманлараро фуқаролик судига боришларига тўғри келмоқда.
– Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судига 2019 йил давомида фуқаролар ва юридик шахс вакиллари томонидан 89 та, 2020 йилнинг 6 ойи давомида 84 та мурожат келиб тушган, – дейди жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Мақсуд Қиличев. – Бугунги сессияда мурожаатларни вақтида кўриб чиқиш, туманда одил судловни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида депутатларимизга ахборот берди. Тегишли масалаларда уларнинг фикр мулоҳазаларини ҳам тингладик. Миллий қонунчилигимизга мос бўлган, берилган таклиф ва тафсияларни келгуси фаолиятимизга тадбиқ этишга ҳаракат қиламиз.
Мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади. Чунки, ёшлар бизни келажагимиз ва эртанги кунимиз ҳисобланади.
Сессия давомида туманда одил судлов ва коррупция масаласида аҳоли фикрини аниқлашга қаратилган 17 та банддан иборат сўровнома натижалари ҳам эълон қилинди. Жумладан, “Ҳудудингизда қайси соҳаларда коррупция ҳолатлари юқори деб ҳисоблайсиз?” деган саволга сўровда қатнашган респондентларнинг 43 фоизи яъни энг юқори кўрсаткичи “мактабгача таълим соҳасида” дея жавоб берган.
– Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган вақтда тумандаги мактабгача таълим муассасаларини озиқ-овқат билан таъминлаш, болаларни муассасага қабул қилишда, ишга қабул қилиш ҳамда бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари авж олганлиги барчани ташвишга солмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонов.

– Хусусан, Хонқа тумани мактабгача таълим бўлими мудири лавозимига муқаддам ЖКнинг 167-моддаси ва 209-моддаларининг тегишли бандлари билан жиноий жавобгарликка тортилган М.Р нинг тайинланиши, унга қайта жиноят содир этишига йўл очиб берилиб, коррупцияни “илдиз отиши”га шароит яратиб берилганидан далолат беради. М.Р муқаддам ушбу жиноятни содир қилган вақтида тумандаги 16-сонли мактабгача талим муассасида раҳбарлик қилган.
Шундай бўлсада 2017 йил ноябрь ойида мактабгача таълим бўлими ташкил қилиниши билан уни бўлимга мудир лавозимига тайинлади ва ҳайдовчи сифатида турмуш ўртоғи Ф.Мни ишга олди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган сайъ-ҳаракатлар натижасида эса М.Рнинг турмуш ўртоғи Ф.М ашёвий далил билан қўлга олинган.
Сессия ишида кўтарилган муаммоларнинг ечими бўйича ташкилот раҳбарлари, депутатларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Барча масалалар юзасидан халқ депутатлари Хонқа тумани кенгашининг қарори қабул қилинди.