Мутахассисларнинг таъкидлашича, бунинг учун ерни сифатли тайёрлаш, зарур техника воситаларини соз ҳолатга келтириш, ғаллачилик кластерлари ҳамда фермер хўжаликларининг манфаатдорлигини ошириш лозим.

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида келгуси йил ҳосили учун ғалла экиш масалаларига бағишлаб ўтказилган тадбирда кечпишар навлар, жумладан, “Гром”, “Антанина”, “Алексеевич”, “Краснодар” ва бошқа навларни 25 сентябрга қадар, эртапишар навларни эса 10 октябрга қадар экиш атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳар бир фермер экадиган уруғлик навларини мутахассислар билан биргаликда танлаши, сифатига ишонч ҳосил қилиши, тайёрланган ва танланган уруғни кўздан кечириб, туман қишлоқ хўжалиги бўлими билан келишган ҳолда “Оҳангарондон” акциядорлик жамиятига буюртма бериши кераклиги таъкидланди.

Оҳангарон тумани ҳокими Абдувоҳид Турдибоев ҳамда ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Тўлқин Тўраев иштирок этган йиғилишда келгуси йил ғалла ҳосили учун уруғлик экишга киришишга келишиб олинди.

photo_2020-09-10_13-17-35.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оҳангаронда кузги ғалла экишга ҳозирлик кўрилмоқда