Энг улуғ, энг азиз айём – давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрами арафасида “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки Тошкент вилояти филиали биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят, Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, банк масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Маълумки, 2017 йили Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрига кўчирилган, 2018 йилда шаҳарнинг бош режаси ишлаб чиқилган эди.

2019 йилнинг июнь ойида Президентимиз Нурафшон шаҳрига ташриф буюриб, бош режа асосида шаҳар марказини режалаштириш ишлари билан танишган, вилоятнинг янги марказини барпо этиш юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқлар берган эди.

Бош режага мувофиқ, бу ерда Тошкент вилояти ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар бошқармалари, банк офислари, маданият объектлари, университет ва мактаблар, шифохона, спорт мажмуалари қурилиши режалаштирилган.

Янги маъмурий марказда аҳоли учун барча қулай шароитларни яратиш, инфратузилма ва коммуникацияларни янгилаш, мамлакатимизда бошланган бунёдкорлик жараёнини вилоят марказига ҳам кенг ёйиш мақсадида бу ерда 246 гектар майдонда “Smart сity” қурилади.

Ушбу ақлли шаҳарча уч босқичда барпо этилади. Биринчи босқичда квартираларнинг умумий сони 1 минг 792 та бўлган тўққиз ва ўн икки қаватли уйлар қурилади. “Smart сity” тўлиқ ақлли технологиялар асосида барпо этилади. Яъни, бу ерда архитектура ва қурилишдаги замонавий технологиялар қўлланилади. Ҳар бир уй, ҳар бир иншоотга энергиятежамкор ускуналар ўрнатилади.

Айни пайтда шаҳарда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Айниқса, янгидан барпо этилаётган шаҳарнинг марказий Тошкент йўли кўчаси бўйлаб кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилаётир.

Марказий кўчада 170 дан ортиқ кўп қаватли бино ва иншоотлар, шу жумладан, 10 га яқин банк офислари бунёд этилиши режалаштирилган бўлиб, айни пайтда вилоят маркази, айниқса мазкур кўча том маънода улкан бунёдкорлик майдонига айланди. Хусусан, кўча бўйидаги бир қаватли эски иморатлар ўрнида 7 ва 9 қаватли уйлар, бошқарма ва ташкилотлар офислари, сервис шохобчалари, саломатлик марказлари, гипермаркетлар биноси қад ростлаётир.

Миллий ва Европа меъморчилиги анъаналари уйғунлигида бунёд этилган “Ипотека-банк” АТ ипотека банки вилоят филиали биноси ҳам тобора кўкка бўй чўзаётган шаҳар кўркига кўрк қўшмоқда.

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, бу борада аҳолини молиявий қўллаб-қувватлашда тижорат банклари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, айниқса, аҳолига ипотека кредити ажратиш, сифатли банк хизматлари кўрсатишда “Ипотека-банк” АТ ипотека банки фаолияти муҳим аҳамият касб этмоқда.

– Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида филиалимиз томонидан 480 дан зиёд юридик шахсларга 354 миллиард сўм кредит берилди, – дейди “Ипотека-банк” АТ ипотека банки вилоят филиали шўъба мудири Илҳом Ҳушвақтов. – Шунингдек, қарийб 42 минг 700 жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолияти, уй-жой ва бошқа йўналишлар бўйича 240 миллиард сўм кредит ажратилди. Маълумки, айни пайтда Нурафшон шаҳри том маънода нафақат улкан бунёдкорлик, балки вилоят маркази сифатида бизнес марказига айланмоқда. Филиалимиз айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида фаолият юритиб келган. Жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берувчи замонавий бино нафақат банк ходимлари, балки мижозлар учун ҳам қулайлик яратади, шунинг баробарида, янги шаҳар имкониятлари банкимиз учун янги ривожланиш эшикларини очиб беради.

7 қаватли, юқори қаватлари банк ходимлари учун уй-жой, 1- ва 2- қавати банк офиси бўлган мазкур бинода банк хизматчилари ва мижозлар учун барча зарур шароит, хусусан, бир вақтнинг ўзида 500 нафарга яқин мижозларга банк хизмати кўрсатиш имкони яратилди.

Тадбир иштирокчилари банк филиали фаолияти, бинода яратилган шароитлар билан танишди.

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирок этди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурафшон – том маънода улкан бунёдкорлик масканига айланмоқда