Ижтимоий тармоқларда ер, уй бузиш билан боғлиқ турли можаролар, мунозаралар давом этмоқда.

Буларнинг асл сабаби — жойлардаги мутасаддиларнинг бефарқлиги, ноқонуний ҳаракатларга панжа орасидан қараганидир. “Ғалвир сувдан кўтарилганда” эса турли қинғирликлар бўй кўрсатаётир. 

Кўп ҳолларда оддий одамларнинг уйи бузилиб, қийин вазиятларга тушаётганида ўзларининг ҳам айби йўқ эмас. “Фермердан ер олиб, уй қурдим”, “Бўш ётган жойга уй қурдим”, деган гаплар қонунларга тўғри келмайди, ахир. 

Сир эмаски, бир иморат тиклашнинг ўзи бўлмайди. Пул сарфлаб уй қуришга киришишдан олдин унинг заминини (ҳужжатларини) мустаҳкамлаб олиш учун катта билим ҳам, заковат ҳам шарт эмас, аслида. 

“Ҳа, бир гап бўлар”, деган боқибеғамлик эса одамларимизни охир-оқибат мушкул аҳволга, мол учун жондан кечишдек фожиаларга етаклаётгани аянчли. 

Ижтимоий тармоқларда ноқонуний қурилиш ортидан уйи бузилаётган бир аёл прокуратура биноси олдида устига бензин сепиб, ўт қўйгани ҳақида хабар тарқалди.

Ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот хизматига мурожаат қилдик. 

Маълум қилишларича, ҳақиқатан Қашқадарё вилояти прокуратураси биноси олдида шундай ҳолат рўй берган. Аёл киши устига бензин сепиб ўзини ёқишга уринган, уни қутқармоқчи бўлиб ёнғинни ўчиришга уринган отаси эса куйиш тан жароҳати олган. 

Куйган шахс фуқаро О.Мустафоев бўлиб, унга тезкорлик билан ёрдам кўрсатилган, — дейди Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддинов. — Фуқаро Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази вилоят филиалига ётқизилиб, тиббий ёрдам берилган. Шифокорлар маълумотномасига кўра, унинг елка ва бўйин соҳасида 5-6 фоиз енгил куйиш жароҳати аниқланган. Қизининг эса кийимлари куйган, ўзига шикаст етмаган. Аммо уларнинг прокуратура биноси олдидаги бу ҳаракатлари ишни ўз фойдасига ҳал қилишни кўзлаган, провакацион ҳаракатлар бўлган. 

Аниқланишича, О.Мустафоев ва унинг оила аъзолари Косон туманидаги “Т.Ш.Инвест” масъулияти чекланган жамиятига қарашли ер майдонининг бир қисмини бирон-бир ҳужжатсиз эгаллаб, ноқонуний қурилиш ишларини амалга оширган.

Даъвогар “Т.Ш. Инвест” масъулияти чекланган жамияти раиси С.Б. жавобгар О.Мустафоевни оила аъзолари билан жамиятга қарашли ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш, ноқонуний қурилмаларни жавобгарлар ҳисобидан буздириш ва тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилган.

Фуқаро О.Мустафоев ва унинг оила аъзолари суд томонидан қонуний қарор қабул қилинишини кутмасдан ушбу ҳолат бўйича вилоят прокуратурасига мурожаат қилган.

Вилоят прокуратураси томонидан О.Мустафоевга иш фуқаролик суддида ҳал этилаётгани, барча важларига суд муҳокамаси жараёнида баҳо берилиши ҳақида қонуний тушунтириш берилган.

Бундан ташқари, 2020 йил 18 февраль куни О.Мустафоев оила аъзолари билан бирга вилоят прокуратурасида Косон тумани ҳокими иштирокида қабул қилинган. Шунда улар қурилишга 20 миллион сўм сарфланганлигини иддао қилишган. 
Туман ҳокими уларга қурилиш ноқонунийлиги, бундай ҳолатда бино бузилишини маълум қилган. Бу оиланинг қийин аҳволга тушаётгани инобатга олиниб, келгусида қонуний ер участкаси ажратилиши ва қурилишга ҳомийлик ёрдами кўрсатилиши тушунтирилган. Бироқ, улар бу таклифни рад этишган. 

2020 йил 19 февраль куни эрталаб эса О.Мустафоев ва унинг оила аъзолари низоли уйга фуқаролик ишлари бўйича судья, эксперт ва мутахассислар келиб, ўлчов ишлари амалга оширилаётганлигидан норози бўлади ва вилоят прокуратурасига йўл олишади. Бу ерга келиб эса юқорида айтилганидек, “ўт қўйиш” “операция”си амалга оширилади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бироқ, кишини ўйлантирадиган томони – ҳаётда ҳеч нарса — на ер, на мулк, на бошқаси инсон ҳаётидан азиз эмаслигини одамлар унутиб қўяётгани. Яқинда андижонлик ёш бир йигит шу ўйловсизлик оқибатида ҳаёт билан видолашди. Лекин жон омон бўлса, мол топиладику...

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний қурилиш ортидан фожиа: аёл ўзига ўт қўйди