Навоий шаҳрида 71 нафар маҳкумга инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди
Жумладан, жазо муддатини ўтаётган 37 нафар маҳкум жазодан муддатидан илгари шартли озод этилди.
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьялари А.Авезов ва С.Болтаевлар томонидан жазо муддатини ўтаётган 72 нафар маҳкумга инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди.
Жумладан, жазо муддатини ўтаётган 37 нафар маҳкум жазодан муддатидан илгари шартли озод этилди.
Шунингдек 11 нафар маҳкумнинг озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроқ жазога алмаштирилди. Шу тариқа жазо муддатини ўтаётган 48 нафар маҳкум оиласи бағрига қайтарилди ҳамда яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрамини оиласи бағрида кутиб олиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, 23 нафар маҳкум енгил тартибли колонияга ўтказилди.
Бундан ташқари, маҳкумларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлда “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди.