Сергели тумани “Ҳумо” маҳалласидаги кўп қаватли 26-уйда яшовчи 32 оилага зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси етказиб берилди ҳамда улар доимий ёрдам оладиганлар рўйхатига киритилди.

Куни кеча ЎзА сайтида “Оч бўлса ҳам орини сотмаган одамлар” сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди.

Унда Тошкент шаҳри Сергели тумани “Ҳумо” маҳалласида жойлашган кўп қаватли 26-уйда яшайдиган ногиронлар ёрдамга муҳтож экани, карантин бошланганидан бери улардан деярли хабар олинмагани ҳақида сўз юритилган эди.

Мақола эълон қилиниши биланоқ Сергели тумани ҳокимлиги бу масалага эътибор қаратгани, бу иш билан ким шуғулланаётгани ҳақида бизга хабар қилишди.

Жараён қандай кетаётганини билиш мақсадида Сергели тумани ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Ойгул Сатторова билан боғландик.

– Хабарингиз бор, туманимизда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жуда кўплаб арзон уй-жойлар қурилди, — дейди О.Сатторова. – Кам таъминланган оилаларнинг ҳозирги карантин шароитида қийналиб қолиши турган гап. Уларнинг сони кўплиги учун ҳам хайрия ёрдамлари етиб бориши бироз қийин кечмоқда. Мақолангизда тилга олинган “Ҳумо” маҳалласидаги 26-уй масаласида ҳам вазият шундай. Янги кўчиб келган бу одамлар ҳақидаги маълумотлар ҳали тўлиқ шаклланмаган.

Маълум бўлишича, кўп қаватли 26-уй 84 оилага мўлжалланган. Лекин уларнинг айримлари ҳали кўчиб келмаган. Ҳозир истиқомат қилаётганлардан 32 оилада ногиронлар борлиги, улар ҳақиқатдан кўмакка муҳтож экани аниқланди.

Ойгул опа билан суҳбатлашганимизда у Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Хайрияларни мувофиқлаштириш марказидан ёрдам олиш учун “Ўзэспомарказ”га кетаётганини айтган эди.

Натижасини менга ҳам маълум қилинг, илтимос, деганимга соат тунги 23 дан ошганда қўнғироқ қилиб, туманимиз учун ажратилган маҳсулотларни энди олиб бўлдим, ҳозир жўнаб кетяпмиз, деб маълум қилди.

Тўғриси, бироз ҳайратландим. Одамлар учун, халқ учун аёл боши билан ярим тунгача ишлаётган бундай фидойи ходимлар борлигидан қувондим.

Шуни айтиб ўтиш керакки, мақола эълон қилингач, айрим мансабдорлар шу уйга бориб, “нимага шикоят қиласиз?” деб аҳолини қийнамаса эди, деб чўчиган эдим. Яхшики, асло бундай бўлмади. Қайтанга муҳтожлар ҳақида бизга билдирганингиз учун сизга раҳмат, дейишларини эса асло кутмаган эдим.

Бугунги кун эса ўша биз тилга олган 26-уйдагиларнинг хурсандчилиги билан бошлангани ҳаммасидан кўра аҳамиятли!

Мазкур уйдаги ногиронлари бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож 32 оилага зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси етказиб берилди ҳамда улар доимий ёрдам оладиганлар рўйхатига киритилди. Айни пайтда эҳтиёжманд бўлиб турган 10 дан ортиқ оилага ҳам хайрия маҳсулотлари улашилди.

Ойгул Сатторованинг бизга маълум қилишича, куни кеча Сергели туманидаги кўмакка муҳтож 390 оилага хайрия маҳсулотлари етказилган. Карантин бошланганидан бери саховатпеша кишилар кўмагида 5 минг оилага эҳсонлар улашилган. Хайрия марказидан эса 4 мингга яқин хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келиб берилган.

Бизга вазият ҳақида маълум қилган Шоҳиста Мелиқўзиевага қўнғироқ қилишим билан эса онахон узундан-узоқ дуо қилдилар.

Ҳа, оналарнинг хайрли дуолари бор экан, элимиз синовлардан омон ўтажак.

Мақолага шу ерда энди нуқта қўйган эдимки, Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳоновдан “Кечаги мақолангизда тилга олинган ҳолатни назоратга олиб, керакли жойларга топшириқлар берилган эди, ижобий якун топди”, деган хабар келиб қолди. Сизга ҳам ташаккур, сенаторлар! Эътиборли бўлганингиз учун, вазирлардан тортиб ҳокимларгача, яъни бутун тизимни оёққа қўйганингиз учун!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳтож оилаларга хайрия ёрдами етиб борди