Мезбон жамоа мусобақа кубогини қўлга киритди
Бухорода Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бўлинмалари ходим ва жамоалари ўртасидаги “Қўл жанги” спорт мусобақасининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Бухорода Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бўлинмалари ходим ва жамоалари ўртасидаги “Қўл жанги” спорт мусобақасининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Турнирда мамлакатимизнинг 14 ҳудудидан қатнашган жамоалар 9 вазн тоифасида ўзаро беллашди.


Муросасиз ва қизғин кечган учрашувларни халқаро ва миллий тоифадаги тажрибали ҳакамлар ва спорт усталари одилона баҳолади. Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида Миллий гвардия Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари таркибидан иборат жамоа мусобақа ғолиби бўлди. Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси жамоаси 2-ўрин, Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси спортчилари 3-ўринга сазовор бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан кубок, медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
