“Mенинг маҳаллам – менинг судьям”
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманb “Имом-Бухорий” маҳалла фуқаролар йиғинида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманb “Имом-Бухорий” маҳалла фуқаролар йиғинида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда маҳалла фаоллари, ёшлар иштирок этди.
Учрашувда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси М.Арипов ҳамда туман маъмурий судининг раиси Р.Кенжаевларга туманда истиқомат қилувчи фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда уларни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди.
Давра суҳбати жараёнида туманда жиноий ва маъмурий судлар томонидан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг аҳволи, судларда кўрилган ҳамда ҳал этилган барча турдаги ишлар бўйича тушунчалар бериб ўтилди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича профилактик-тарғиботларнинг роли, уларни янада кучайтириш бўйича ишларнинг бориши тўғрисидаги масала муҳокама этилди.
Давра суҳбати давомида маҳалла фуқароларидан тушган мулкий йўсиндаги масалалар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, фирибгарлик жиноятини олдини олиш, никоҳни бекор қилиш, ФХДЁ органларининг иш фаолияти, пандемия даврида ишсиз қолган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тушган саволларга тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир иштирокчиларига ҳозирги кунда суд соҳасида олиб борилаётган янгиликлар, қабул қилинаётган қонунлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди. Янги қабул қилинган қонунларнинг ижроси борасида иштирокчиларнинг саволларига жавоб берилди.