“Менинг маҳаллам – менинг судьям”
Сайёр учрашувда Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди раиси Қ.Холовга туманда истиқомат қилувчи фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди.
Бухоро вилояти Когон тумани 16-умумтаълим мактабида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида сайёр учрашув бўлиб ўтди.
Сайёр учрашувда Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди раиси Қ.Холовга туманда истиқомат қилувчи фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди.
-Яшаётган ҳудудимизда газ қувуридан доимий равишда газ сизиб чиқиб, газ мақсадсиз сарфланмоқда, – дейди туманнинг “Юқори қатонғи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Нигора Холиқова. – Бу ҳақда “Когонгаз” ташкилоти масъул ходимларига бир неча маротаба мурожаат қилинди. Масала ҳозирги кунга қадар ечимини топмаётганди. Бугунги сайёр қабулда мазкур масалага ечим топилди.
– Яшаб келаётган маҳалламиз ҳудудида тоза сув йўқ, – дейди тумандаги “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Шоди Каримов. – Аҳоли истеъмол қилиши учун тоза сув етказиб берилиши юзасидан бир неча маротаба Когон шахар “Сувоқава” ташкилотига мурожаат қилинди.
Бироқ ҳозирги кунга қадар бу масала ўз ечимини топмаётганди. Бугунги сайёр учрашувда оғзаки мурожаат қилдик. Мазкур масала юзасидан тушунтириш берилди. Қувурлар ётқизилиши бўйича дастурга киритиш чоралари кўриладиган бўлди.
Тадбир иштирокчиларига ҳозирги кунда суд соҳасида олиб борилаётган янгиликлар, қабул қилинаётган Қонунлар тўғрисида тушунчалар берилди. Янги қабул қилинган қонунларнинг ижроси борасида иштирокчиларнинг саволларига жавоб берилди.