Масофавий таълим технологияси 1969 йилда Англия Бош вазири Г.Вильсон ташаббусига кўра шакллантирилган, деб ҳисобланади.

Масофавий таълим технологияси 1969 йилда Англия Бош вазири Г.Вильсон ташаббусига кўра шакллантирилган, деб ҳисобланади. Аммо тизимни анча олдинроқ, яъни биринчи барқарор почта алоқаси шаклланиш даврида юзага келган, дейиш мумкин. 1858 йилдан бошлаб Лондон университетида хоҳловчиларга мустақил билим олиши, барча ихтисосликлар ва соҳалардаги академик даража учун имтиҳон топширишига рухсат этилган. Масофавий таълим АҚШда ўтган асрнинг 60-йиллари ўрталарида, Европада эса 70-йиллар аввалида жадал ривожлана бошлади.

Пандемия сабаб жорий этилган карантин шароитида Ўзбекистонда ҳам масовафий таълим беришга ўтилди. Айтиш мумкинки, дастлабки муҳим тажрибалар тўпланмоқда.

Аслида баъзи таълим муассасаларида кўникмалар ҳам бор эди. Хусусан, Судьялар олий мактабида масофавий таълим бериш бўйича ўзига хос тажриба шаклланган. Олий суд билан ҳамкорликда судлар амалиётида кўп учрайдиган муаммоларнинг ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан ечимини топиш мақсадида видеоконференцалоқа режимида бир неча бор дарс машғулотлари ташкил қилинган.

Шунингдек, Судьялар олий мактаби ташаббуси билан Тошкент, Наманган вилояти ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодий судлари суд аппарати ходимлари учун иш фаолиятига таъсир ўтказмаган ҳолда ҳар душанба куни кичик гуруҳларда (тингловчилар сони 12-15 тагача) жойларда видеоконференцалоқа режимида онлайн дарс машғулотлари олиб борилиши йўлга қўйилган.

Бунинг ижобий томонлари бор, албатта. Аввало, суд аппарати ходимлари ишдан ажралмаган ҳолда дарс машғулотларларида иштирок этади, Тошкент шаҳрига келиб малака ошириш учун сарфланадиган пулни тежайди, шахсий дахлсизлиги таъминланади.

Бу амалий тажриба пандемия шароитида ҳам ўзининг ижобий самарасини берди, яъни таълим узлуксизлиги ўз вақтида таъминланди. Бугунги кунда олий мактаб профессор-ўқитувчилари, шунингдек, таълимга жалб этилган тажрибали судьялар, мутахассислар тингловчиларга масофавий таълим бермоқда.

Шу ўринда, судьялар ва судлар аппарати ходимларини онлайн ҳамда масофавий ўқитиш бўйича хориж тажрибаси қандай, ўқитишнинг бу тизими ижобий самара берадими, деган савол ҳам кўпчиликни қизиқтириши мумкин.

Европа ва Осиёнинг кўпгина давлатларида суд тизими ходимларини онлайн ва масофавий ўқитиш амалиёти кенг тарқалган.

Хусусан, АҚШ Миллий судлов коллежида ҳар йили 10 мингга яқин америкалик ҳамда чет давлатлар судьялари онлайн тарзда малакасини оширади. Масофавий ўқитиш тизими ҳуқуқни қўллаш амалиётини бир хиллаштиришга хизмат қилади.

У.Сайдахмедов,
Судьялар олий мактаби доценти.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МАСОФАВИЙ ЎҚИШ: судьялар ҳам пулини тежамоқда...