Ўтган қисқа фурсатда давлатимиз раҳбари томонидан соҳага тегишли қатор қарорлар, меъёрий ҳужжатлар имзоланди.

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов маънавият-маърифат соҳаси масъуллари, маҳаллий бошқарув идоралари раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Очиқ айтиш керакки, кўп йиллардан буён «Маънавият ва маърифат» соҳаси ходимлари билан очиқ, дўстона суҳбат бўлмаган ва ходимларнинг иш шароити, моддий техника таъминоти, муаммо ва камчиликлари, уларнинг ечими вилоят раҳбари даражасида таҳлил қилинмаган эди.

Вилоятда маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларимизнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш, узлуксиз маънавий тарбияни шакллантириш, оилаларда миллий қадриятлар, урф-одатларга ҳурмат билан қараш, миллий-маънавий меросимизга бўлган эътиборни ривожлантириш каби мақсадларга қаратилган маънавий ва маърифий тарғибот тадбирлари кўплаб ташкил қилинмоқда.

Ўтган қисқа фурсатда давлатимиз раҳбари томонидан соҳага тегишли қатор қарорлар, меъёрий ҳужжатлар имзоланди. Шунингдек, бугунги кунда давлат тилига бўлган эътиборни янада кучайтириш мақсадида вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари лавозими жорий этилди.

photo_2020-06-22_15-31-01.jpg

Лекин, очиқ тан олиб айтиш керакки, бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган бу икки тизим иш самарасини талаб даражасида деб айта оламизми?

Маънавият ва маърифат бўлинмалари томонидан тарғибот тадбирларининг сони ҳақида гапиряпмиз. Лекин, уларнинг самараси қандай бўлмоқда? Ўсиб келаётган ёшларимизнинг тарбиясига қандай ижобий таъсир кўрсатяпти? Ким бу саволларга жавоб беради?

Тўғрисини айтганда, эришилган натижаларга қарамасдан кўплаб масалаларга ҳалигача бугунги ислоҳотлар шиддатига басма-бас ҳаракат қила олмаётганимиз, ҳудудларда ўзимизга таниш бўлган маънавий-маърифий муаммоларни ҳал этишда ҳам раҳбарият топшириғини кутиб ўтирган ҳолатлар ҳам бор гап. Ташаббускорлик, фидойилик каби муҳим ҳислатлар афсуски, аксарият ҳамкасбларимизга етишмаяпти. Бунинг оқибатида соҳага оид фармон, қарор, дастур ва «Йўл харита»лари ижроси бажарилишида муаммолар тез-тез кўзга ташланмоқда.

Вилоят ҳокими, Маънавият ва маърифат кенгаши раиси билан ташкил этилган учрашувда мана шу жиҳатлар хусусида алоҳида мунозаралар юритилди ва ишимизни тубдан ўзгартиришимиз лозимлиги тўғрисида фикрлар билдирди ҳамда керакли топшириқлар берилди.

Маънавият ва маърифат соҳасида олиб бориладиган ишларимиз бир кунлик эмас. Бугунги ахборотлар жуда кенг тарқалаётган, шу билан бирга, «оммавий маданият» таҳдиди кундан-кун кучайиб кетаётган бир вақтда вилоятимиз аҳлини, ёшларимизни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш маънавиятчининг виждон иши бўлмоғи лозим. Ҳатто четдан балою офат бўлиб бостириб келган коронавирус пандемиясидан ҳам халқимизни қандай асрашни биламиз, бироқ ёшларимиз ўртасида оилавий ажрим, жиноятчиликнинг турли кўринишлари урчиб келаётганлиги кишини ташвишга солади.

Коронавирус пандемияси сабабли таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда олиб бориладиган маънавий ва маърифий тадбирларимизда узилишлар бўлди. Карантин чоралари тугашини кутмасдан, албатта, бу ишларни йўлга қўйиш, вилоят таълим муассасаларидаги ёшларни, маҳаллаларда ёш оилалар, оила қурувчи ёшлар, айниқса, доимий эътибор қаратишимиз зарур бўлган уюшмаган ёшларни ушбу йўналишда тўлиқ қамраб олиш бизларнинг асосий вазифамиз ҳисобланади.

photo_2020-06-22_15-30-59.jpg

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, маънавий йўналишларимиз иқтисодий йўналишлардан ўн қадам олдинда юриши керак. Ана шунда биз ҳозирда қилаётган катта-катта режаларимиз, дастурларимиз амалга ошади. Зеро, маънавият ва маърифат инсоннинг инсонийлигини билдирувчи, унинг руҳий оламини тарбияловчи асосий воситадир.

Сайёра Файзиева,
Маънавият ва маърифат маркази
вилоят бўлими раҳбари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маънавият – виждон иши