Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоятдаги мактаб, коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчилари ва уларнинг ота-оналарига қилган мурожаатида маълум қилди.

Мурожаатда таъкидланишича, 2019-2020 ўқув йилида умумтаълим мактабларини жами 47 минг 680 нафар ёш битирган. Ўтказилган сўров ва ўрганишлар натижасига кўра мактаб битирувчиларининг 38 минг 470 нафари (81%) ОТМларда, 9 минг 210 нафари (19%) ўрта махсус муассасаларида ўқишни давом эттириш истагини билдирган. Сектор раҳбарлари бевосита ишлаши лозим бўлган касб-ҳунар коллежлари битирувчилари сони эса 19 минг 728 нафарни ташкил этади.

Уларнинг бандлиги қуйидаги тарзда амалга оширилади: Коллеж битирувчиларининг 10 минг 480 нафари (53%) олий таълим муассасаларида, 554 нафари (3%) техникумларда ўқишни давом эттириш истагини билдирмоқда, 8 минг 694 нафари (44%) эса ўз мутахассислиги бўйича бандлиги таъминланади.

«Ўзини ўзи банд қилиш» лойиҳаси доирасида 3 минг 854 та янги иш ўринлари яратилади.

20200623121821_IMG_0502.JPG

– Бунинг учун хизмат кўрсатиш фаолият тури 24 тадан 67 тага етказилди. Чеварлик, тикувчилик, ширинликлар пишириш, миллий нон маҳсулотлари тайёрлаб сотиш, ёғоч ва темир буюмларга ишлов бериш, сартарошлик, репетиторлик, фотограф, дизайнер ва тарихни яхши билганлар учун гидлар каби йўналишларнинг йўлга қўйилгани буни яққол мисолидир, – деди вилоят раҳбари.

Аҳамиятлиси, бу фаолият турларини рўйхатга олиш мобил иловалар орқали бепул амалга оширилиб, улардан солиқ тўловлари ундирилмайди.

Шунингдек, «Ҳар бир оила тадбиркор» лойиҳаси доирасида 15 фоизлик имтиёзли кредитлар орқали 7 минг 294 та, ҳунармандчилик орқали «Устоз шогирд» лойиҳаси асосида 1 минг 547 та янги иш ўринлари яратилади.

Вилоятда янгидан қурилаётган 122 та объект, 5 минг 982 та янги лойиҳаларни ишга тушириш, 715 та фаолият кўрсатмаётган субъектларни тиклаш натижасида 6 минг 66 та иш ўрни ва 20 минг 468 та мавсумий ишларга жалб этилади.

Бунинг учун ҳар ҳафтанинг жума куни ҳокимликларда фақат «Ёшларни иш билан таъминлаш ва муаммоларини ечиш куни» деб эълон қилинди. Ота-оналар ва ёшлар тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин.

Шунингдек, олий таълим муассасаларининг битирувчиларини юз фоиз иш билан таъминлаш мақсадида вилоятдаги ташкилот ва корхоналарга ишга қабул қилиш бўйича онлайн эълонлар ва танловлар ўтказилмоқда. Онлайн режим асосида (www@ishmehnatuzbot) ижтимоий тармоғи фаолият олиб бориб, ёшларни бўш иш ўринларига ишга таклиф этиш йўлга қўйилган.

Ҳозирги кунда вилоятда 50 га яқин йўналишда жами 4 минг 696 та бўш иш ўринлари онлайн тарзида эълон қилинди.

Ёшларни кафолатли иш жойлари билан таъминлашда вилоятдаги 64 та сектор, ҳокимларнинг ёшлар сиёсати ва маҳалла бўйича ўринбосарлари, ёшлар иттифоқи ва бандлик бошқармасининг шаҳар ва туман бўлимлари ҳамкорликда иш олиб боради.

Бугунги кунда маълумот талаб қилмайдиган ёшлар учун 1 минг 748 та бўш иш жойлари бор. Ишлаш истаги бор ёшларни мурожаатларини эшитиш, умумлаштириш ва уларни йўналтириш мақсадида «Мувофиқлаштириш марказлари» ташкил этилади. Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро ҳудудий комиссияси, ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти кенгаши, вилоят бандлик бошқармаси ҳузурида шундай «Мувофиқлаштириш марказлари» ташкил этилади.

Битирувчилар мурожаатларидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 1 ноябргача уларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилади. Хусусан, июль ойида – 4 минг 501, августда – 4 минг 876, сентябрда – 3 минг 376, октябрда – 2 минг 813, ноябрда – 3 минг 188 нафар ёшлар бандлиги таъминланади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маълумот талаб қилмайдиган мингдан зиёд иш ўрни бор