“Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича, шу жумладан, онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра ташкил этилган ушбу ташкилот қисқа вақтда ўз фаолиятини кенг йўлга қўйди. 

32.JPG

Бугун Тошкент шаҳрида “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти марказий офисининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев, Адлия вазирининг ўринбосари Акбар Тошқулов, “Мадад” ННТ раҳбари Тўлқин Турсунов ва бошқалар фуқароларга қулайлик яратиш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича мамлакатимизда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. 

photo5427247110929099718.jpg

“Мадад” ҳам аҳолига зарур пайтда ёрдам кўрсатиш, мадад кўрсатиш учун ташкил этилган. Бунинг учун тузилма учун қулай шарт-шароит ҳам яратилмоқда. Ҳар томонлама қулайликларга эга бўлган ташкилот бош офисининг очилгани бунинг яққол тасдиғидир. 

Эслатиб ўтамиз, “Мадад” аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат ҳамда амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатади. Ҳар бир туман (шаҳар)да босқичма-босқич “Мадад”нинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари ташкил этилади. Муассаса фуқароларга бевосита ҳамда онлайн режимда бепул ҳуқуқий маслаҳат беради. Ҳуқуқий маслаҳат беришга оид мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.

35.JPG

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Адлия вазирлиги ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирок этди. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мадад”нинг марказий офиси очилди