Сайёрамизга чанг солган пандемия туфайли мамлакатимизда вақтинчалик карантин қоидалари жорий этилган шу кунларда ҳам жойларда маҳкумларга нисбатан халқимизга хос инсонпарварлик тамойиллари янада кенг намоён бўлмоқда.

Айни пайтда юртимизда жиноят ишларини кўриш тўхтатилган бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси асосида жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этиш юзасидан ички ишлар органлари пробация гуруҳлари томонидан киритилаётган тақдимномалар тезкорлик билан кўриб чиқилаётгани бунга яққол далилдир.

Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Ангор тумани суди ҳам туман ички ишлар бўлимининг бир гуруҳ маҳкумларни ўталмай қолган озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари озод этиш, белгиланган жазо даври учун юклатилган барча мажбуриятларни олиб ташлаш ҳақидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, қаноатлантирди.

Маҳкум И.Амирқулов транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган. Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг 2019 йил 26 мартдаги ҳукмига кўра, у икки йил муддатга барча турдаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда уч йил муддатга ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланган. Ҳозиргача жазонинг 1 йил 15 кунини ўтаган маҳкум шу даврда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, белгиланган чегирма пулларни ўз вақтида кўчириб турган. Ўзини яхши томонлама кўрсатиб, яшаш жойидан ижобий тавсифланган. Қилган қилмишидан пушаймон бўлиб, тўғри хулоса чиқарган. Суд ажрими билан у ўталмасдан қолган 1 йил 11 ой 15 кун ахлоқ тузатиш иши жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Шу куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан айбли, деб топилиб, Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланган ҳолда 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган ангорлик аёл ўталмай қолган 7 ой 21 кун озодликни чеклаш жазосини ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жинояти учун жиноят ишлари бўйича Ангор тумани судининг 2018 йил 24 сентябрдаги ҳукми билан тегишли жазо олган яна бир аёлнинг 5 ой 1 кун синов муддати давомида унга юклатилган барча мажбуриятлар олиб ташланди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳкумлар муддатидан аввал озод этилди