Шундан жамоат ишларига жалб қилинган 2 минг 412 фуқарога 1,4 миллиард сўм берилди.

Бухоро вилояти Пешку туманида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида аҳоли бандлигини таъминлаш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қарийб 3 минг фуқарога 2,4 миллиард сўм маблағ ажратилган.

– Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик, кўчатлар ва суғориш воситаларини харид қилиш учун 173 фуқарога 405,8 миллион сўм субсидия берилди, – дейди туман ҳокимининг молия-­иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шохруҳ Омонов. – Шундан 231,4 миллион сўми иссиқхона, 137,9 миллион сўми кўчат ва қолган 36,6 миллион сўми суғориш воситаси учун ажратилди.

– Томорқадан унумли фойдаланиш борасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларини эшитиб, 1-сектор мутасаддиларига субсидия ажратиш бўйича мурожаат қилгандим, – дейди Навоий номли маҳаллада яшовчи фуқаро Ботир Бердиев. – Мурожаатим жойида кўриб чиқилди. Мен ва оила аъзоларимнинг бандлигини таъминлаш учун 1 сотихли иссиқхона қуриб беришди. Бугун мана шу иссиқхонада оила аъзоларим билан меҳнат қилиб, рўзғоримиз учун яхшигина даромад оляпмиз.

Мазкур ҳудудда ташкил этилган “Пешкў боғи” ишлаб чиқариш кооперациясига 100 гектар ер майдони ажратилиб, 108 аъзосининг ҳар бири учун улуш сифатида базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида, жами қарийб 241 миллион сўм субсидия ажратилди.

Айни пайтда мазкур кооперация томонидан чўл ҳудудидаги фойдаланилмаётган ерлар ўзлаштирилмоқда. 4 километр узунликдаги канал бетон қилиниб, ўзлаштирилган ерга сув олиб келинди.

– Коллежни битириб, ишсиз юргандим, – дейди 18 ёшли Турсун Аёсов. – Кооперациядан оила аъзоларим билан ер олдик. Токзорлар орасига полиз маҳсулотлари, дуккакли экинлар экдик. Айни кунда полиз маҳсулотларини бозорга олиб чиқяпмиз. Тариқ ўрилди, сомон ғамланди. Ушбу ем-ҳашак билан чорвамизни ҳам боқяпмиз.

Туркистон маҳалласи ҳудудида ҳам 2 гектар ер майдонида иссиқхона қуриш асосида яна бир “Пешкў Томорқа Экспорт” ишлаб чиқариш кооперацияси ташкил қилинган эди. Унга 60 нафар ишсиз фуқаро ихтиёрий равишда аъзо бўлди. Аъзоларнинг ҳар бири учун улуш сифатида жами 133,8 миллион сўм субсидия ажратилди.

Мухтасар айтганда, туманда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар натижасида “темир дафтар”га киритилган оилалар сони камайиб бормоқда.

photo_2020-09-04_15-10-22.jpg

photo_2020-09-04_15-10-24.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кооперациялар аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда