Контракт тўлаганларга солиқ имтиёзлари борми?
Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Назаров жавоб берди.
Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Назаров жавоб берди.
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш учун ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши учун йўналтириладиган тўлов солиқ тўловчининг солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди. Агар солиққа тортилган бўлса, декларация тақдим этиш йўли билан қайтариб олинади.
Агарда ҚҚСни ортиқча тўланган суммасини қайтариш бўйича «ҚҚСни қайтариш бот» орқали ариза берилса, кейинги жараёнлар қандай кечади?
Жорий йилнинг 14 августида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра қабул қилинган низом билан ҚҚС суммаси ўрнини қоплашнинг янги шартлари ва тартиби белгиланди.
ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш масаласи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ бошқармаси томонидан, йирик солиқ тўловчилар эса Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.
Солиқ органининг ҚҚС суммасини қайтариш тўғрисидаги қарори асосида ҚҚСни қоплаш жараёни 2 икки усулда амалга оширилади. Бунда 70 кундан кечиктирмай тезлаштирилган тартибда – йирик солиқ тўловчилар, дипломатик ваколатхоналар, банк кафолатига эга шахсларга, экспортчи корхоналарга, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига, 60 кундан кечиктирмай умумий тартибда – бошқа корхоналарга қўлланилади.