Таҳлиллар асосида улардаги тадбиркорлик ривожи ҳолати “яхши”, “ўрта” ва “қониқарсиз” ҳудудларга ажратилди. Хусусан, 48 та туман ва шаҳардаги ҳолат “яхши”, 119 тасида “ўрта” ҳамда 33 тасида “қониқарсиз” деб топилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги қарорига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими жорий этилган эди. Шунга мувофиқ, биринчи марта туман ва шаҳарлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра, “қониқарсиз” деб топилган туман, шаҳар раҳбарларига жамоатчилик олдида камчиликларни тан олиб, уни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида маълумот бериши зарурлиги вазифаси топширилди.

Айни пайтда Навоий вилоятининг Конимех тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

Кенгайтирилган йиғилишда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, халқ депутатлари вакиллари, Навоий вилояти ҳокимлиги масъуллари, туман фаоллари, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этмоқда.

Сессияда сектор раҳбарлари йўл қўйилган камчиликлар юзасидан аҳолига мурожаат қилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бўйича режаларини тақдим этди.

Конимех тумани ҳокими Муратхан Эгамқулов дастлаб ҳудуднинг "қониқарсиз" ҳудудга ўтиб қолиши сабабларини маълум қилиб, кейинги режаларга ҳам тўхталди.

4 та сектор раҳбари халқдан туман "қониқарсиз" ҳудудга ўтиб қолгани учун узр сўради.

"Аҳолининг яхши яшашга ҳаққи бор. Бунинг учун биз раҳбарлар билвосита ҳам, бевосита ҳам масъулмиз. Йил охиригача туманни "ўрта", кейинги йил "яхши" ҳудудга ўтказишга ваъда берамиз", деди туман ҳокими.

Шунингдек, ҳоким ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаса лавозимни тарк этишга тайёрлигини билдирди.

Сессия давомида сектор раҳбарлари томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича йил якунига қадар ва келгуси йилнинг биринчи ярмида аниқ рақамларга асосланган ўзгариш қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олди.

Сессия давом этмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конимех тумани ҳокими халқдан узр сўради ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан аҳолига мурожаат қилди