Ёзганларимни кўпинча вақтли матбуотда эълон қилишга шошмас эдим, – деди Комилжон Синдаров.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида юридик фанлари доктори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Комилжон Синдаров қаламига мансуб китоблар тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Шуҳрат Жабборов ва бошқалар Комил Синдаровнинг ижодий ва илмий фаолияти ҳақида гапирди. 

20.JPG

18.JPG  

Ижодкорнинг “Қимматга тушган хато”, “Темурийлар кутубхонасининг сири”, “Кечиккан қасос”, “Амирликнинг олтин тахти изидан”, “Тунги қотиллик” асарлари ўзбек адабиёти тарихида детектив жанрининг янги босқичга чиқишида туртки бўлганлиги ва асар тили, қаҳрамонларнинг рангдор саргузаштлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

– Ёзганларимни кўпинча вақтли матбуотда эълон қилишга шошмас эдим, – деди Комилжон Синдаров. – Устоз ижодкор Худойберди Тўхтабоевнинг турткилари бўлмаганда мен детектив асар ёзишга қўл урмаган бўлардим. Бундан анча йил аввал шеърларимни ўқиган Х.Тўхтабоев менда насрда ёзишга ёзишга мойиллик борлигини, детектив асарлар ёзиш таклифини берганди. 

15.JPG

21.JPG  

Синдаровлар сулоласи Эргаш Жуманбулбул авлоди эканлиги кўп қайд этилади. Учрашувда ижодкорлик бобомерос эканлиги, Синдаровларнинг кичик вакиллари Жавоҳир ва Исломнинг шахматда эришаётган ютуқларида бобоси Комил Синдаровнинг ўрни беқиёс эканлиги алоҳида таъкидланди.

– Ижодкор шундай нарсалар ёзиши керакки, китобхонни маърифатга етакласин, – деди шоира Зулфия Мўминова. – Комилжон детектив асар аслида қандай бўлиши кераклигини ёзганлари орқали кўрсатиб берди. Қувонарлиси, унинг ёзганларида ўқувчини китобхонликка жалб қилиш, уни бадиий адабиётга чорлаш кучли. 

12.JPG

11.JPG  

Комилжон Синдаров қаламига мансуб шеърлардан намуналар ўқилди, санъаткорлар қўшиқ куйлади, турли соҳа вакиллари томонидан адиб асарлари шарҳланди. Китобни ўзгача завқ билан ўқиб чиққан мухлислар таассуротлари билан ўртоқлашди.

Тадбир иштирокчиларига китоблар тақдим этилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Комил Синдаровдан беш китоб