Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони айнан халқаро меъёрларга хос ва мос бўлган тарихий аҳамиятга молик ҳужжат бўлди.

Муносабат

Фармонни бандма-банд ўрганадиган бўлсак, унда назарда тутилган ўзгаришларнинг ҳар бири жамиятда адолатни қарор топтиришни кўзда тутгани билан эътиборли эканлигини кўрамиз. Чунки, унда одил судлов тизимини такомиллаштириш ва адолатли суд самарадорлигини оширишга доир бир қатор муҳим ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда халқаро тажриба эътиборга олингани яққол кўриниб турибди. Фармонда прокурорнинг судда иш кўрилиши жараёнида иштирок этиш тартиби уч йўналишда илғор халқаро стандартларга мослаштирилиши назарда тутилганлиги диққатга сазовор. Унга кўра: биринчидан, прокурор суд жараёнида айбловдан воз кечган тақдирда, реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш мумкин бўлади (бу меъёр, албатта, инсон ҳуқуқларига оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашда муҳимдир); иккинчидан, прокурор томонидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан ишни ўрганиш учун чақириб олинади; учинчидан, прокурорнинг фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида ўз ташаббуси билан иштирок этиши чегараланади.

Бундан ташқари эндиликда, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган маъмурий судлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳридагина ташкил этилади. Бу судларда фуқаролар томонидан мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган даъволар бўйича юритилган маъмурий ишлар кўриб чиқилади.

Шу билан бирга вилоят даражасидаги фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлар бирлаштирилиб, уларнинг негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда ягона умумюрисдикция судларини ташкил этиш назарда тутилди.

Маълумки, судларнинг тарқоқлиги фуқаролар учун қийинчилик туғдираётган, ортиқча сарф-харажатга сабаб бўлаётган эди. Фармонда вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг ҳам салоҳияти, ҳам мавқеи ошириладиган бўлди. Айни вақтда ҳар бир вилоят ва унга тенглаштирилган судларда тўрттадан ўн бештагача судья фаолият юритаётган бўлса, янги ташкил этиладиган умумюрисдикция судларида 19 тадан 47 тагача судья ишлайди. Натижада судда ишларни сифатли ва самарали кўриш механизми вужудга келади. Энг муҳими, фуқароларнинг судма-суд юриши, у шаҳардан бу шаҳарга қатнаши барҳам топади.

Таъкидлаш жоизки, маъмурий ишлар билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўрадиган судлар битта бўлиб, турли чалкашликларга сабаб бўлаётган эди. Фармонда бунинг олдини олишга қаратилган қатъий чоралар белгиланди. Албатта, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилиши бу борадаги муаммоларга ечим бўлиб хизмат қилади.

Фармонда яна бир муҳим масалага ўрин ажратилган. Бу ҳам бўлса, судларда жиноят ишларини кўриш чоғида ишни суд мажлисида кўришдан аввал, инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тарафларнинг тортишувчанлик тамойилини амалда рўёбга чиқариш мақсадида дастлабки эшитув институти жорий этилмоқда. Хўш, бу институт нима учун керак эди?

Бизнинг одил судлов амалиётида бир пайтлар жиноят ишларини қўшимча терговга қайтариш институти бор эди ва судлар бир неча босқичда шундай хулосага келиши мумкин эди. Кейинчалик, қўшимча терговга қайтариш институти бекор қилингач, дастлабки тергов органи томонидан судда тузатиш имкони бўлмаган хатоликларга йўл қўйилиши кузатилди ва оқибатда ўтган йилнинг ўзида фармонда таъкидланганидек, 469 та иш бир неча кун, ҳатто ойлаб суд мажлисларида кўрилганидан кейин дастлабки терговдаги камчиликларни бартараф этиш учун прокурорга қайтарилган. Бу ўз-ўзидан ортиқча вақт, ортиқча иш, ортиқча маблағ талаб қилади.

Эндиликда ишни судга тайинлаш жараёни 7 сутка ичида амалга оширилиши, шу муддатдагина судья мазкур масалани узил-кесил ҳал этиши назарда тутилмоқда.

Фармонда бошқа масалалар ҳам назарда тутилган. Энг муҳими, халқаро тажрибага таянган ҳолда ишни назорат тартибида кўриш институтига барҳам бериш масаласи қўйилган. Хусусан, туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш, апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш назарда тутилмоқда. Демак, фуқароларнинг суд қарорлари устидан шикоят қилиш институти такомиллаштирилади.

Бу тартибнинг амалиётга киритилиши инсон ҳуқуқларини халқаро меъёрлар даражасида ҳимоялашга, адвокатура институтининг мавқеини оширишга, адвокатларнинг бу ишларда бевосита ёки билвосита иштирок этишига имконият туғдиради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш мумкин бўлади.

Яна бир муҳим масала, судьялар ва суд ходимларининг моддий таъминоти 2021 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ Давлат бюджетига ўтказилиши ва уларнинг иш ҳақи оширилиши белгиланган бўлиб, бу албатта судьяларнинг ва суд ходимларининг мустақиллигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Фармонда судьялар ва судьяликка даъвогарларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига ҳам эътибор қаратилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқини бериш назарда тутилган. Қонунчиликда бундай норманинг бўлиши суд кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишда адолатлилик ва шаффофлик принципларини таъминлайди.

Суд тизимини такомиллаштиришга бағишланган яна бир қатор масалалар жумласида Ўзбекистон Республикаси Олий судида Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармасининг, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тузилмаларида матбуот хизматларининг ташкил этилиши одил судлов фаолиятининг очиқлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Яна судлар мустақиллиги ва одил судлов органларининг обрўси учун муҳим бўлган, жамият учун аҳамиятли масала, бу судларнинг фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни янада кенгайтириш дастури бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда 2021-2025 йилларда судларнинг бинолари ва хоналарини қуриш ҳамда реконструкция қилиш дастурини тасдиқлаш учун киритиш ҳақидаги кўрсатмалардир.

Очиғи, ушбу фармон билан 2021 йил бошидан амалиётга жорий этилиши назарда тутилган янги тартиб суд тизимидаги муаммо ва камчиликларни, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишга, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичларини бекор қилишга, томонларга судда тенг имкониятлар даражасида иштирок этиш ваколатини таъминлашга, инвесторлар ҳуқуқларининг ишончли суд ҳимоясида бўлишига эришишга, шунингдек, суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга, очиқлик ва шаффофликка хизмат қилади.

Фармоннинг эркин ва адолатли фуқаролик жамияти учун аҳамияти жуда катта эканлигини таъкидлаган ҳолда, Президентимиз ташаббуси билан халқимиз манфаатлари йўлида ўтказилаётган бу борадаги кенг қамровли ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Зеро, адолат тарозиси ҳисобланган одил судлов органлари амалда мустақил, қонун устуворлигини таъминлайдиган, инсон ҳуқуқларининг кафолати сифатида ҳар бир ишни адолатли ҳал қиладиган орган бўлиши жоиз.

Жамшид РАҲМОНОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Ҳарбий судининг судьяси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро меъёрларга мос ҳужжат