Фестиваль 2-7 март кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади.

Бу йил тўртинчи бор ўтказилаётган қисқа ҳикоялар фестивалида дунёнинг ўттиздан ортиқ мамлакатидан келган таниқли ёзувчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Танлов кузатувчилари 2019 йилнинг ёзидан фестиваль иштирокчиларини аниқлашга киришган эди. Ниҳоят ҳар бир мамлакатдан биттадан умидли ҳикоячи танлаб олинди.

Нуфузли тадбирда Ўзбекистондан ёш ижодкор Жавлон Жовлиев қатнашади.

Жавлон Жовлиев “Зомин”, “Изҳор”, “Марварид ўлкам” танловлари ғолиби, Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Биринчи китобим” лойиҳасида “Икки қалб учрашуви” деб номланган ҳикоялар тўплами чоп этилган. Асарлари инглиз, рус ва турк тилларига таржима қилинган.

Фестиваль иштирокчиси ўз мамлакатидаги адабий жараён ҳақида ҳам маъруза қилади. Ёзувчилар сара ижод намуналари йиғилиб, китоб ҳолида чоп этилади ва яхшигина қалам ҳақи берилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ҳикоялар фестивалида илк бор ўзбек ёзувчиси иштирок этади