Зеро, давлат органлари ва ташкилотларида билимли, юксак салоҳиятга эга бўлган мутахассисларга эҳтиёж тобора ошиб бормоқда. Айнан давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишда янги тизимга асос солинмоқда.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали томонидан давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижроси ва давлат фуқаролик хизматига ходимларни очиқ мустақил танлов асосида саралаб олишни ташкил этишдаги масалаларга бағишланган анжуман ташкил этилди. Унда вилоятдаги тегишли ташкилот ва бошқармаларнинг масъул ходимлари, кадрлар бўлинмалари раҳбарлари иштирок этишди.

Бугунги кунда кадрлар сиёсатида очиқлик ва шаффофликка муҳим эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Зеро, давлат органлари ва ташкилотларида билимли, юксак салоҳиятга эга бўлган мутахассисларга эҳтиёж тобора ошиб бормоқда. Айнан давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишда янги тизимга асос солинмоқда.

Фарғона вилоятида давлат фуқаролик хизмати тизимига кириши кўзда тутилаётган 70 га яқин бошқарма ва ташкилотларда ҳамда маҳаллий давлат ҳокимликлар аппаратида меҳнат қилаётган ходимларнинг кадрлар сифат таркиби таҳлил қилинди. Мазкур ташкилотларда структура бўйича ходимлар сони 48 минг нафарни, шундан 2 минг нафари раҳбарларни, 46 минг нафари мутахассисларни қамраб олиши белгиланган бўлса, амалда бугунги кунда 800 га яқин бўш иш ўринлари бор. Ходимларнинг ишлаши учун кўп ҳолларда етарли шароит яратилмаган, мутахассисликлари бўйича ўз вақтида қайта тайёрлаш ва малака ошириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали раҳбари ўринбосари Аҳаджон Акбаров давлат фуқаролик хизматини янада такомиллаштириш ва ислоҳ қилиш бўйича устувор йўналишлар ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтди.

Иштирокчиларга бўш вакант лавозимларга танлов ўтказиш, “Ягона миллий меҳнат тизими” ИДАКга шахсий маълумотларни киритиш ва янгилаб бориш тартиби ҳамда давлат органлари ва ташкилотларда ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиқларининг фаолиятини баҳолаб бориш бўйича энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизимини йил якуни билан жорий қилиш ҳақида тушунтиришлар берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истиқболли кадрлар очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади