ИНВЕСТИЦИЯ САМАРАСИ: Оҳангаронда газоблокбетон ишлаб чиқарилмоқда
Лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллион долларга тенг. Бу маблағларнинг барчаси тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади.
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Ёнариқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “MEGA BLOCK INVESTMENT” масъулияти чекланган жамияти газоблокбетон маҳсулотларини намуна сифатида ишлаб чиқаришни бошлади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 5 миллион долларга тенг. Бу маблағларнинг барчаси тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 219 минг куб метрга тенг бўлиб, жами 150 иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Ўтган йил якунига қадар 5 миллион 553 минг доллар миқдорида маблағ ўзлаштирилган бўлиб, Хитойдан замонавий асбоб-ускуналар олиб келинди.
Режага кўра, лойиҳани жорий йилнинг биринчи чорагида тўлиқ фойдаланишга топшшириш кўзда тутилган эди. Газоблокбетон маҳсулотларини қўшни давлатларга ҳам экспорт қилиш мўлжалланган.