14 март — КУН ТАРИХИ

БУГУН
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДА

1775 йил (245 йил олдин) – Бухоро амирлигининг Эрназар элчи бошчилигидаги 64 киши ва 20 нафар озод қилинган рус асирларидан иборат элчилик миссияси Москвага етиб келди. Уларни шу йили 5 апрелда Россия императори Екатерина II расмий равишда қабул қилди.

1917 йил (103 йил олдин) – Туркистон тараққийпарвар зиёлиларининг ижтимоий-иқтисодий ташкилоти (жамияти) “Шўройи Исломия” (“Ислом кенгаши”) тузилди. Ташкилот 1918 йил баҳоригача фаолият олиб борди. Ташкилотга дастлаб Абдулвоҳидқори Абдурауфқори ўғли, кейинчалик биринчи ўзбек адвокати Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев раис қилиб сайланди.

1937 йил (83 йил олдин) – ургутлик Ўзбекистон халқ шоири Барот Бойқобилов таваллуд топди. Унинг 1968 йилда яратилган “Кун ва тун” шеърий қиссасида Бобурнинг бадиий образи ўзбек адабиётида илк бор намоён бўлди. 1998 йилда беш достондан иборат “Янги Хамса”си дунё юзини кўрди.

1996 йил (24 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Темурийлар тарихи Давлат музейини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Халқаро Амир Темур жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

1997 йил (23 йил олдин) – “Кафолат” ихтисослаштирилган давлат-акциядорлик суғурта компанияси ташкил топди.

2000 йил (20 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан “Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси” фахрий унвони таъсис этилди. Шу куннинг ўзида Президент фармони билан 3 нафар ҳамюртимиз ушбу фахрий унвоннинг биринчи соҳибларига айландилар.

ЖАҲОН ТАРИХИДА

1794 йил (226 йил олдин) – америкалик ихтирочи ва саноатчи Эли Уитни пахта толасини тозалайдиган машина учун патент олди.

1854 йил (166 йил олдин) – немис врачи, кимё-терапия ва иммунология асосчиларидан бири Пауль Эрлих дунёга келди (вафоти – 1915 йил). У 1901-йилдан хавфли ўсмалар устида тадқиқот олиб борди. Заҳм касаллигини даволашда қўлланиладиган сальварсан препаратини кашф этди. 54 ёшида Нобель мукофоти лауреати бўлди.

1879 йил (141 йил олдин) – назариётчи физик олим, нисбийлик назарияси асосчиси, майдон квант назарияси ва статистик физика асосчиларидан бири Альберт Эйнштейн таваллуд топди (вафоти – 1955 йил). У уруш ва фашизмга қарши чиққан. Эйнштейн 1939 йилда фашистлар Германиясида ядро қуроли борлиги тўғрисида АҚШнинг 32-президенти, 4 марта президентликка сайланган Франклин Рузвельтга хат ёзди. У ядро қуролининг қўлланилишига қарши бўлган. Эйнштейннинг илмий ишлари ҳозирги замон физикасининг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. У 1921 йилда Нобель мукофоти лауреати бўлган.

1928 йил (92 йил олдин) – АҚШ космонавт учувчиси Борман Френк дунёга келди. У 1965 йилда “Жеминай-7” космик кемасида Ер атрофида 206 марта айланди. 40 ёшида, 1968 йилда “Аполлон-8” космик кемасида дунёда биринчи марта Ой атрофида 10 марта айланди.

1983 йил (37 йил олдин) – Ашхобод вақти билан соат 17 дан 13 дақиқа ўтганда Хуросон тоғи этакларида жойлашган Қумтоғ қишлоғидан ўтган чуқурликдаги ер ёриқларидан бирида зилзила юз берди. Зилзиланинг кучи 8 балл бўлиб, унинг натижасида 65 минг км. кв. майдон зарар кўрган.

1993 йил (27 йил олдин) – Андорра мустақил давлат деб эълон қилинди.

2004 йил (16 йил олдин) – Владимир Путин иккинчи муддатга Россия Федерацияси Президенти этиб сайланди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фашистларда ядро қуроли борлиги тўғрисида АҚШ Президентига қайси немис олими хабар юборган эди?