Бугун масофадан ишлаш, масофавий таълим, онлайн дарс каби тушунчаларга ортиқча таърифни беришни ҳожати йўқ.

Бугун масофадан ишлаш, масофавий таълим, онлайн дарс каби тушунчаларга ортиқча таърифни беришни ҳожати йўқ. Замон, вазият шуни тақозо қиляптики, инсоният ушбу илғор, аммо мажбурий чорага кўникиб ҳам қолди. Рақамли дунёнинг мўжизаси — унинг асосий унсури бўлган ушбу соҳани коронавирус балоси тезлатиб юборди. Начора, инсоният ҳар нарсага тайёр туриши керак экан. ”Бошга тушганни кўз кўради” деганни маъноси шу бўлса, не ажаб? Аслида, жонли ижро, болалар билан юзма-юз машғулотларга не етсин? Шу ўринда ҳозир ҳамма ўз уйида компьютердан фойдаланиш жараёни кетаётганлиги учун ота-оналарга, талаба, ўқувчиларга фойдали –компьютер билан ишлаш хавфсизлик қоидалари ва санитария гигиена талабларини эслатиб ўтишни зарур деб биламан. 

Чунки бу соғлиқ билан боғлиқ бўлгани учун жиддий масала. Айниқса, вояга етмаган мактаб болалари қоидаларга риоя қилишларини ота-оналар мунтазам кузатиб боришлари лозим. Албатта, уй шароитидаги баъзи талаблар синф ва аудитория шароитидан фарқ қилади. Мактаблардаги хоналар тегишли ташкилотлар томонидан узлуксиз назорат қилингани учун у ер бехавотир. Уйда эса ҳар кимда турли шароит. Бу ерда ота-оналарга яна бир бора эслатиб ўтиш лозимки, теле-дарслар шунчаки эмас, балки жиддий, расмий бўлиб шу дарслар асосида ўқув йили якунланади. Ўқитувчиларимиз уйдан туриб ҳар бир болани кунда баҳоламоқда. Тўғри, биз тушунамиз, баъзи уйларда телевизор битта, уйдаги катта ёшдагилар бошқа кўнгилочар каналларни кўргиси келади. Ҳурматли ота-оналар шунда келинг, фарзандларимиз манфаати йўлида ўз ҳиссиётларимиздан воз кечиб, болаларимиз билан теле-дарсларни бир пиёла чой устида кузатайлик, мактаб даврларимизни ҳам эслайлик. Боланинг эътибори дарсда бўлишини таъминлаб беришимиз керак. Вақти-соати билан машғулотлардан нимани ўзлаштирганини сўраб туришимиз ва мактаб ўқитувчилари билан масофадан боғланиб туришни тавсия қиламан.

Энди асосий қоидалардан бири телевизор ҳам компьютер ҳам электрга боғлиқ қурилмалар бўлгани учун электрга тегишли барча хавфсизлик қоидаларига уйда риоя қилиш шарт. Айниқса ёнғин хавфсизлиги қоидаларига. Аксарият уйларда электр манбаи (розетка) бўшашиб қимирлаб қолиши натижасида шу ерда қисқа туташув бўлади. Бунинг устига, болалар уни токдан узиш вақтида симдан тортадилар. Биз уйда болаларга компьютер ва телевизорни қандай тартибли улаш ва узишни ўзимиз кўрсатиб беришимиз керак. Ким шу ишни ортиқча куч ишлатмасдан тўғри бажарса, нохуш воқеалар бўлмайди. Агар бола тўғри фойдалана олса, розетка ҳам бўшашиб қолмайди, симга ҳам шикаст етмайди. Шу ерда ота-оналарни юқори синф болаларига эркин, бошланғич синф болаларига ўзлари улаб беришлари мақсадга мувофиқ. Электр қурилмаларидан фойдаланишда қўл қуруқ бўлиши, ортиқча мурватларига тегинмаслик маданиятини тушунтириш лозим. Уйда компьютер олдида иситиш қурилмаларидан фойдаланиш ва битта пилот қурилмасига ҳам дазмол ва микротўлқинли печлар уланиши қатъиян мумкин эмас. Пилотга фақат компьютернинг қўшимча қурилмаларини улаш жоиз. Акс ҳолда, кучланиш ортиб компьютер қурилмалари ишдан чиқади. Суюқликлар, умуман, компьютер олдида овқатланиш дарсхонадан узоқда, иложи борича бошқа хонада бўлиши дуруст. Компьютер олдида чой, кофе, компот ичиш ҳам мумкин эмас. Компьютерни тозалаш ишларини фақат у электр манбаидан узилгандагина катталар амалга оширгани маъқул. Уни қуруқ ва махсус газламаларда артиш тавсия қилинади. 

Чунки экранга шикаст етиб қолиши мумкин. Компьютердан фойдаланиб бўлгандан кейин уни ток манбаидан узиб қўйиш керак. Узлуксиз ишлатиш тавсия қилинмайди. Болаларга тайинлаш керак, ишлаб турган монитор ва телеэкранга ручка ва қўл билан тегиш, куч ишлатиш мумкин эмас. Шунингдек, компьютер устига буюм ёки тувакда гул, китоб ва дафтар, турли матолар қўйиш ҳам тақиқланади. Бу катталарни болаларга ўргатиши лозим бўлган техник хавфсизлик қоидалари эди. БОЛАЛАР СОҒЛИГИГА БОҒЛИҚ ТАВСИЯЛАР... Энг муҳим қоида бола компьютер экранидан 50-60 см. узоқда, телеэкрандан эса 2-3 метр узоқликдан ишлашини уқтириб боришимиз керак. Компьютер ва телеэкран олдида кўп ишлаш, унинг олдида кўп ўтириш инсоннинг кўзи, қон айланиш системаси, бош мия фаолиятига зарар етказиши мумкин. Шунинг ҳозирги теле-дарслар 15 минутдан 4 фан кетма-кет маълум дақиқа танаффус билан жами 60 минут бўлаётганлиги ниҳоятда тўғри. Қолган қисмини ота-оналар ёрдами ва кузатувида “хонтахта” атрофида мустаҳкамлаб олади. Дарвоқе, ҳозир аксарият ота-оналар болалари учун уйда махсус стол ва стуллар олиб бериш тараддудига тушиб қолгани рост. Уйда боланинг ёшига мос мебиль бўлиши зарур. Китоб жавони бор хонадонлар саноқли. Айни компьютерга ҳам махсус стол ва стул бўлса, боланинг қади-қоматига шикаст етмайди. Телевизор қандай ўрнатилган? Болаларга қулайми, полдан баланд ёки паст эмасми? Хонада температура 20-24 градус иссиқ бўлиши ва ўқувчининг иш жойига тушаётган ёруғлик тепадан пастга ва чапдан тушиши, дисплей экрани ва клавишлар кўзни қамаштирмайдиган бўлиши керак.

Санитар меъёр ва қоидаларга кўра 1-4 синф ўқувчилари 20 минут, 5-9 синф ўқувчилари 25-30, юқори синфларга 30-40 минут бир ўтиришда, бир кун давомида эса 180 минутдан ошмаслиги керак. Болалар компьютерда ишлаш жараёнларида кўзларида зўриқиш ҳосил қилмасликлари учун 2-3 минутдан иборат дам бериш лозим. Шу лаҳзаларда ўқувчиларга куй эшитиш, курсида ўтирган ҳолда қўл ва бўйин мускулларини толиқмаслиги учун енгил жисмоний машқлар бажариш фойдали. Уй деразаси ёки балкондан узоқларга айниқса яшил манзара ва дарахтларга тикилиш кўз чарчоқларини олиб, машғулотларни тетик давом эттиришга шайлайди.

Масофадан таълим, мустақил тайёрланиш уйда ҳам таълим муҳитини ёшларга яратиб беришдек биз кам ҳафсала бўлиб келган нарсаларга эътибор беришда ўзига хос бонг бўлди. Биз бу масалаларга қанчалик сергак ва ҳушёр бўлсак, фарзандларимиз шунчалик билимли ва ақлли бўлади. Энди пандемиядан кейинги даврда ортиқча дабдаба тўй-ҳашам ва зеб-зийнатлардан қочиб болаларга компьютер, уй дарсхона жиҳозлари, китоблар олиб берайлик. Илм олишга шароит яратайлик.

Бахтиёр Каримов,
Ўзбекистон Республикаси
халқ ўқитувчиси, Тошкент шаҳар
Чилонзор тумани 90-мактаб ўқитувчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарзандингиз масофавий таълим оляпти, сиз қандай ёндашяпсиз? ТАВСИЯЛАР...