
Унга кўра, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ФҲДЁ бўлимлари фаолияти, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, улар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш устидан умумий раҳбарликни амалга ошириши кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5415-сон Фармонига асосан, 2018 йил 1 июлдан бошлаб ФҲДЁ органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, фаолиятини методик таъминлаш, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини юритиш, ФҲДЁнинг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича вазифалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги зиммасига юклатилган ҳолда, ФҲДЁ органлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимиятлари тасарруфига ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3785-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 498-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида”ги Низомга кўра, ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан тегишли масъул идораларга вазифа ва мажбуриятлар юклатилди.
Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938 сонли Фармони билан 2020 йил 2020 йил 1 апрелдан ФҲДЁлар адлия тизимига ўтказилади яъни фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилиши назарда тутилган.
Бунда, агентликка ФҲДЁ органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функциялар юкланади.
Ўтган 2 йил давомида Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ва туман ҳокимликлари билан биргаликда ФҲДЁ органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида ҳамкорликда ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда ФҲДЁ органлари билан ҳамкорликда ҳар бир маҳаллада фуқароларга нисбатан фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд этилганлик ёки қайд этилмаганлик ҳолатлари уйма-уй юрган ҳолда тўлиқ хатловдан ўтказилиб, 2018 йил 382
Бундан ташқари, Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда мутасадди ташкилотлар вакилларини жалб қилган ҳолда, ФҲДЁ органлари ходимларининг назарий ва амалий кўникмаларини ошириш, фаолиятидаги муаммоларни ҳал қилиш, қонун ҳужжатларини тўғри қўллаш юзасидан ўқув семинарлар ташкил этилган.
Фармон билан Мамлакатда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳалла тизимини ривожлантириш ва жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этишнинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган концепцияси ишлаб чиқилади.
Ш.ЭСАНОВА,
Давлат хизматлари агентлиги
Тошкент шаҳар бошқармаси
ФҲДЁ органлари фаолиятида ҳуқуқни
қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш ва
методик таъминлаш бўлими бош маслаҳатчиси