Ер билан боғлиқ низолар кўпайиб бораётгани сир эмас.

Ер билан боғлиқ низолар кўпайиб бораётгани сир эмас. Ўзбошимчалик билан эгалланган қишлоқ ҳўжалиги ер майдонларини давлат эгалигига, фермер хўжалигига қайтариш, ер майдонини ёки унинг бир бўлагини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилмоқда.

Олий суд томонидан айнан шундай низолар ўрганилганда, уларнинг келиб чиқишига фуқароларнинг ҳамда мутасадди идора вакилларининг Ер қодекси ва меъёрий хужжатлар талабини ва тартибини билмаслиги сабаб бўлаётгани аниқланди.

Шундан келиб чиқиб ушбу тоифа низолар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида фуқаролар ҳамда мутасадди идоралар вакилларининг ҳуқуқий билимини ошириш учун “Ерга нисбатан ҳуқуқнинг вужудга келиши ва бекор бўлиши тартиби” номли қўлланма тайёрланди.

Қўлланмани нашр учун тавсия қилган юридик фанлари доктори, Тошкент давлат юридик университети профессори Омонбой Окюловнинг қайд этишича, мамлакатимизда бозор муносабатлари ривожланиб боргани сари ерга нисбатан мулкий ва ашёвий ҳуқуқларни фуқаролик муомаласида фаоллашув жараёни рўй бермоқда. Айни пайтда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ низолар доираси хам кенгаймоқда.

Халқ орасида “снос”лар деб аталган низолар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар билан боғлиқ низолар ва шу кабиларни ҳуқуқий жиҳатдан тўғри баҳолаш зарур.

Шу сабабли ҳам мазкур илмий оммабоп қўлланмада ер участкаларига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиш асослари кўрсатиб берилган. Хусусан, ушбу ҳуқуқлар мазмуни, уларни амалга ошириш хусусиятлари, ер участкаларига ва кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқларнинг бекор бўлиш асослари ва тартиби, ҳуқуқ эгалари ва мулкдорларга бериладиган компенсация турлари ва шу каби масалалар қисқа, ихчам ва айни пайтда моҳиятан очиб берилган. Қўлланмада ҳар бир мавзу бўйича қонун ҳужжатлари манбалари аниқ кўрсатилганлиги ўқувчи учун қулайлик туғдиради.

Мазкур қўлланма кенг ўқувчилар доираси учун мўлжалланган бўлиб, халқимизнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга хизмат қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерга нисбатан ҳуқуқнинг вужудга келиши ва бекор бўлиши тартиби