Халқимизда «Бир йигитга қирқ ҳунар ҳам оз», деган нақл бор.

Халқимизда «Бир йигитга қирқ ҳунар ҳам оз», деган нақл бор. Аммо уни аёлларга нисбатан ҳам ишлатсакчи? Тўғри, илгарилари қийинчилик ва уруш пайтида эркаклар кам бўлганлиги учун ҳамма турмуш оғирликлари аёллар зиммасига қолиб кетган. Аммо ҳозирги даврда ҳаёт бошқача, гендер тенглиги бор.

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Достонбек Азизбек» фермер хўжалиги раҳбари Комила Жуманазарованинг асли касби педагог.

Қаҳрамонимиз турмуш ўртоғи ташкил этиб, хасталик туфайли фермер хўжалиги тугатилиш арафасида бўлаётган даврда унинг бошлаган ишини давом эттириб, ривожлантирди. Ҳозирги кунда «Достонбек Азизбек» фермер хўжалиги Комила опа раҳбарлигида тумандаги энг илғор хўжаликлардан.

- Меҳнат инсонни тоблайди, - дейди Комила опа Жуманазарова. - Бу йил синовли келишига қарамасдан белни маҳкам тутиб, ипак қурти режасини ортиғи билан туман «Агропилла» масъулияти чекланган жамиятига топширяпмиз. Бу жараёнлар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда бажарилмоқда. Пилла боқишга маҳалладаги 20 та эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилани жалб қилдик. Уларга 1,5 миллион сўмдан ойлик ажратилди. Бундан маҳалладаги аёллар ҳам хурсанд. Сабаби улар пандемия даврида уйда ишсиз ўтирган эди.

Комила Жуманазарова 17 қути ипак қуртини аёлларга бўлиб бериб, меҳнатига яраша ойлик маош тайин қилди. Натижада уларнинг 1 ойлик меҳнати учун 1 йиллик меҳнат стажи ҳам қўшилди. Пилладан тушган маблағ ҳисоб рақамига тушириб берилмоқда. Бу йил мазкур фермер хўжалиги олдига қўйилган 950 килограмм режа бажарилди.

Қахрамонимиз ўз хонадонида мактабгача таълим муассасасини ҳам ташкил этган. Маҳалладаги 4-7 ёшли болаларга таълим-тарбия бериб, уларни мактабга тайёрламоқда.

Ҳозирги кунда фермер хўжалигининг 176,7 гектар ер майдони мавжуд бўлса, шундан 67,7 гектарига пахта, 97 гектарига ғалла, 2 гектарига сабзавот, 5 гектарида эса чорва учун озуқа экинлари парваришланмоқда. Фермер хўжалиги раҳбари 47 нафар ишчиси ҳамда 7 та техникаси билан жорий йилдаги режаларни ошиғи билан бажаришга бел боғлаган. Шунингдек, «Жуманазаров Хакимжон томорқа хизмати» масъулияти чекланган жамияти ташкил этиб, тумандаги фермерларга ҳамда ер эгаларига томорқа хизматларини кўрсатиб келмоқда.

Уларнинг бу каби сай-ҳаракатлари туман аҳлига ўрнак бўлмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА: Фермер аёллар ёшларга ўрнак бўлмоқда