Бугунги кунда коронавирус пандемияси глобал хавф сифатида дунё мамлакатларининг асосий муаммосига айланди. Бирлашган миллатлар ташкилоти тавсифига кўра, бутун дунё бўйлаб тарқалган касаллик инсоният тарихидаги сўнгги юз йилликда учраган энг жиддий муаммолардан биридир.

Синовли даврдаги тарихий ҳужжат

Энг ривожланган давлатлар ҳам бу офат олдида ожиз эканлиги намоён бўлмоқда. Кўпгина сиёсатчилар инсоният ўз саломатлиги йўлида “кўринмас душман” билан уруш ҳолатида эканлигини таъкидламоқда. Шу сабабли, жаҳон миқёсида инфекция тарқалишига қарши курашишда мисли кўрилмаган кескин чоралар кўрилмоқда.

Юртимизда ҳам давлатимиз раҳбари томонидан короновирус тарқалишини олдини олиш, пандемиянинг аҳоли ҳаёти ва мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини камайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилиниб, кечиктириб бўлмайдиган зарур чоралар кўрилмоқда.

Президентимиз томонидан 19 март куни коронавирус пандемиясининг иқтисодиётимизга салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар ҳақидаги фармон имзоланиб, инфекция тарқалишига қарши курашиш, тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлашга оид вазифалар белгиланди.

Ушбу вазифаларни молиялаштириш мақсадида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилиб, унга 10 триллион сўм ёки мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб 2 фоизига яқин маблағи ажратилди.

Ҳозирги оғир вазиятда аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни давом эттириш мақсадида Президентимизнинг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ижроси бюджетдан катта харажатларни талаб этадиган ушбу фармон кўпга келган қийин ва синовли кунларда халқимиз ҳаёти учун тарихий ҳужжат бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Зеро, биргина ҳужжат билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун муҳим бўлган жами 37 та, хусусан, солиқ ва божхона соҳасида 14 та, банк ва кредит соҳасида 12 та, тадбиркорлик фаолияти учун мажбурий талабларни енгиллаштириш борасида 8 та ва аҳолининг ижтимоий ҳимояси бўйича 3 та имтиёз ва янгиликлар қамраб олинди. Шу боис, ушбу фармон тўғридан-тўғри амал қиладиган қоидаларининг миқдори ва мазмун-моҳияти жиҳатидан бошқа қонун ҳужжатларидан кескин ажралиб туради.

Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чоралар белгилаб берилди. Жорий йилнинг март-июнь ойларида болалари бўлган оилаларга тўлаш муддати тугайдиган нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш қўшимча ариза ва бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда яна 6 ой муддатга автоматик тарзда узайтирилади. Шунингдек, бу даврда бошқа оилаларга ҳам шундай нафақалар тайинлаш давом эттирилади.

Ушбу чоралар 14 ёшгача болалари бўлган, 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ҳамда моддий ёрдам оладиган жами 720 минг кам таъминланган оилалар учун катта аҳамият касб этади. Агар ҳар бир бундай оилада ўртача 4-5 нафар шахс истиқомат қилишини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳозирги карантин кунларида қарийб 3-3,5 миллион ёрдамга муҳтож бўлган аҳоли давлатимизнинг моддий қўллаб-қувватлашини бевосита ҳис қилади.

Фармонда кўрсатилганидек, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлашни узайтириш билан боғлиқ барча харажатлар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан қопланади.

Коронавирус инфекциясининг республика ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўрнатилган карантин қоидалари қаторида 65 ёшдан юқори ва сурункали касаллиги бўлган фуқароларга ўз уйларидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилган.

Фармон асосида эса ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларга бепул етказиб бериладиган 18 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати карантин даврида бир марталик ниқоблар, антисептик воситалар ва бактерияга қарши совунлар жамланмаси билан тўлдирилди. Бу ўз навбатида, ёлғиз ёши улуғ инсонлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг карантин ва шахсий гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилишлари учун кўмак беради.

Фармоннинг яна бир ижтимоий аҳамияти шундаки, 2020 йил якунига қадар ун, ўсимлик ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигиена воситалари каби 20 турдаги асосий истеъмол товарларини импорт қилишда божхона божи ва акциз солиғи ундирилмайди. 

Бу нима беради? Ушбу имтиёз орқали тадбиркорларимиз томонидан аҳоли учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситаларининг барқарор нархларда ва етарли миқдорда етказиб берилишини таъминлайди. Энг асосийси, тадбиркор ва корхоналар томонидан фармон билан белгилаб берилган бу ва бошқа имтиёзлардан самарали фойдаланиш кўзланган натижаларга олиб келади.

Муҳтарам Президентимизнинг коронавирус пандемияси муносабати билан халқимизга қилган учинчи мурожаатида қайд этилганидек, Ўзбекистонда ҳеч бир инсон, ҳеч бир оила давлатимиз ва жамиятимиз эътибори ва ғамхўрлигидан четда қолмайди. Юқоридаги фармоннинг қабул қилиниши эса мазкур сўзларнинг амалдаги ифодасидир.

Бугун таваллудининг 684 йиллиги нишонланаётган Амир Темур бобомиз ўзининг “Темур тузуклари”да салтанат ишларини бошқаришда амал қилган 12 та тузукларидан бири сифатида “раият аҳволидан огоҳ бўлдим, улуғларини оға қаторида, кичикларини фарзанд ўрнида кўрдим” деб ёзиб қолдирган.

Бинобарин, бугунги оғир дамларда давлатимиз раҳбарининг оталардек меҳрибонлиги ва назорати остида чет эллардан махсус рейсларда юртдошларимизнинг олиб келиниши ва давлат ҳисобидан карантинга олиниши, вирус билан касалланган ҳар бир шахснинг ҳаётини сақлаб қолиш чораси кўрилаётганлиги, 10 минг ўринга мўлжалланган замонавий шифохонанинг жадал суръатларда барпо этилаётгани, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ўз вақтида қатор имтиёз ва қулайликлар тақдим этилганлиги – буюк аждодларнинг муносиб вориси эканлигимизни чуқурроқ ҳис этиш имконини берди.

Ҳозирги кундаги энг тўғри ва ягона йўл – ҳаётнинг ҳар қандай синов ва қийинчиликларини енгишга қодир бўлган халқ вакиллари сифатида янада жипслашиб, карантин тартиб-қоидалари ва шифокорлар тавсияларига тўлиқ амал қилган ҳолда юксак тафаккур, темир интизом, сабр-тоқат ва улкан масъулият билан муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг сўзсиз ижросини таъминлашдир.

Шерзод БАҲРОНОВ,
Навоий вилоят адлия
бошқармаси бошлиғи

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА