Тандирда нон ёпиш қадимий анъана, урф-одат. Нон ёпиш санъати эса халқимиз тарихи бошланган даврларга бориб тақалади.

Тандирда нон ёпиш қадимий анъана, урф-одат. Нон ёпиш санъати эса халқимиз тарихи бошланган даврларга бориб тақалади. Бу санъат асрлардан асрларга, аждодлардан авлодларга мерос бўлиб келмоқда. Ўзбеклар нонни муқаддас деб билишади, кўзга суртишади. Нонни бизчалик эъзозлаган халқ дунёда камдан кам топилса керак.

Юртимизда ҳар бир вилоятнинг, ҳатто туман ёки қишлоқнинг ўзига хос нон ёпиш санъати бор. Бу нонлар кўриниши, ҳажми, ҳид ва таъми, шунингдек тайёрланишига қараб фарқланади.

Маълумотларга кўра, Хоразм воҳасида қадимги аҳоли оловдан фойдаланишни билмайдиган даврларда ҳам нон пишириб ейишган. Улар кун давомида офтоб тафтида яхшилаб қизиган ҳарсанг тош устига юпқа ҳамирни ёйиб қўйиш орқали нон тайёрлашган. Ҳозирда ҳам хоразмлик айрим уй бекалари яхшилаб қизитилган тованинг устида ёғдан фойдаланмаган ҳолда шундай нон тайёрлашади. Унинг номини “Чалпак” деб аташади. “Чалпак нон” кўринишидан ҳозирги кунда “фаст фуд” саноатида кенг тарқалган “Лаваш” нонини эслатади.

Бироқ, ушбу мақола айнан “Чалпак” ҳақида эмас, балки дунёда фақат битта жойда тайёрланадиган Хоразм “Дурвадик патир”и хусусида.

Ижодий жамоамиз билан Хоразм вилоятининг Питнак шаҳаридан хизмат юзасидан берилган топшириқларни адо этгач, Урганч шаҳрига енгил автомашинада қайтдик. Тушлик вақти аллақачон ўтиб кетган, манзилгача эса қарийб бир ярим соат йўл босиш лозим. Масофанинг ярми босиб ўтилди. Бироқ очлик тинкани қуритди. Йўлдан тамади учун ул-бул олиб, еб кетишга қарор қилдик.

Ён атрофга боқсам, Боғот туманидан чиқиб, Хонқа туманига кираётирмиз. Ана шу пайтда бундан бир неча йил олдин шу ердан ўтаётганимизда кекса тоғамнинг “Дурвадик патир”и ҳақида айтган гаплари ёдимга тушди:

- “Жиян, бир ўтганингда шу ерда тўхтаб, “Дурвадик патир”дан таътиб кўр! Мазаси оғзингда қолади. Ишонасанми, йўқми?! “Дурвадик патир”лари фақатгина шу ерда, Хонқа туманининг Дурвадик ва унга ёндош Олажа қишлоғидагина ёпилади. Бошқа жойларда ҳам ушбу патирни ёпиш мумкин. Лекин, унинг таъми ва мазаси бу ердагидай бўлмайди.”

Ижодий жамоамиз билан Олажа қишлоғи “Ойдин ҳаёт” маҳалласида фаолият олиб бораётган новвойхонага кирдик. Киришимиз билан тандирдан янги узилган ноннинг ҳиди димоғимизга урилди. Нон ёпаётган аёлнинг юзлари ҳам нонлари каби қизарган. Улар бизни кўришлари билан нондан узатишди. Ичига қўй ва мол ёғи, гўшт, пиёз яна қандайдир масаллиқлар солинган, диаметри таҳминан 30-35 сантиметр, қилинлиги бир сантиметр ҳам чиқмайдиган, юпқа қилиб ёйилган патирнинг таъми жуда ўзгача. Энг қизиғи ушбу патирни танавул қилиш чоғида сув, чой каби ичимликлар ёки суюқликларга эҳтиёж сезилмайди. Еган сари егинг келаверади. Биз ҳам оч қоринга уни бир зумда паққос туширдик. Новвойга нон учун пул узатсак унамади. Кейин билсак бу ерда биринчи нонга меҳмондорчилик юзасидан ҳақ олинмас экан. Кейин, эса яна иккита патирни сотиб олиб, едик. Қорин тўйгач новвойхона фаолияти, “Дурвадик патир”нинг тарихи билан қизиқдик.

- Айни кунда новвойхонамизда тўртта аёл доимий иш билан таъминланган бўлиб, навбати билан иккита новвой алмашиб ишлайди, — дейди якка тартибдаги тадбиркор Раъно Жарасбаева. — Тўртта ананавий Хоразм тандирларимиз бор. Уларда асосан “Дурвадик”, “Гўштли”, “Жиззали”, “Қатлама” патирлар, Пиёзли нон, қовоқли нон, қизил нон ва “чўрак” нонларини тайёрлаймиз. Асосий харидорларимиз вилоятимизнинг турли ҳудудларида жойлашган супермаркет, дўконлар ва умумий овқатланиш масканлари ҳисобланади. Шунингдек, тўй ва базмлар учун ҳам буюртма асосида нон маҳсулотларини тайёрлаб берамиз. Аҳоли, маҳаллий ва хорижий саёҳлар эса бевосита шу ернинг ўзида патирларимиздан танавул қилишлари мумкин. “Дурвадик патир”ини тайёрлашни кекса момоларимиз ўргатишади. Лекин, унинг тайёрлашда айрим жиҳатларига жуда эътиборли бўлиш лозим. Афсуски, буни ошкор эта олмайман. Патирнинг машҳурлик сири ҳам шуда.

Новвой опаларни ҳар қанча гапга тутмайлик, “Дурвадик патир”нинг сирини айтишмади. Чунки, ушбу сирни қишлоқ аёллари бир неча асрлардан буён аждодлардан авлодларга жуда қадрли мерос сифатида асраб келишаркан.

Начора. Бир олам тассурот ва мавҳумотлар билан новвойхонадан чиқдик. Оила аъзоларимизни ҳам ушбу патир мазасидан бебаҳра қолмасликлари учун уйга ҳам сотиб олдик.

Мухтасар айтганда, нон ёпиш санатининг ўзи ҳам тарихимиз, маданиятимизнинг юксак эканлигини кўсатиб турибди. Миллий қадрият ва анъаналаримизни янада кенгроқ тарғиб қилиш, Хоразмнинг ажабтовур патирлари, гўштли, қизил, қавоқли ва зағара нонларини тайёрлаш, ҳамирини қориш, зувала қилиш, нонни ясатиш, тандирга олов ёқиш ва тандирда пишириш жараёнларини маҳаллий ва хорижий сайёҳларга кўрсатиш, маҳорат дарсларини ташкил этиш мамлакатимизда туристлар оқимини янада жонлантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Дурвадик патир”ларини еганмисиз ?