Шаръий никоҳнинг ҳам ўз тартиб-қоидалари бор.

Шаръий никоҳнинг ҳам ўз тартиб-қоидалари бор. Ҳозирги кунда жойларда, айниқса, чекка ҳудудларда одамлар орасида “мулла” ёки “домла” деб танилган кимсалар томонидан ноқонуний никоҳ ўқиляпти.

Фарғона вилоятида ҳам олиб борилаётган тарғибот ишларига қарамай ана шундай салбий ҳолатлар учраб турибди. Агар ноқонуний никоҳ ўқишга чора кўрилмас экан, жуда кўпчилик оилалар бундай ўзбошимчаликдан зарар кўриши аниқ. Шунинг учун бундай шахсларга жавобгарлик қўлланмоқда.

Фарғона тумани Ўрта қишлоқда яшовчи М.С. ҳам танишининг илтимосини рад эта олмади. Диний билими етарли бўлмаган “домла” Қувасой шаҳрида яшовчи 66 ёшли фуқаро М.М. ҳамда 29 ёшли фуқаро Ю.Г. ларга ноқонуний равишда шаръий никоҳ ўқийди. Аммо бу ҳолат профилактика инспектори томонидан аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Қувасой шаҳар маъмурий судининг “Ҳувайдо” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган очиқ сайёр суд мажлисида мазкур ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди. Унда бу ишни содир қилган М.С. диний маълумоти йўқлигини, бу ишни М.М. нинг илтимоси билган қилгани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдириб, оилавий шароитини инобатга олиб, қонун доирасида енгиллик беришни сўради. Ноқонуний никоҳ ўқиган бу шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида 2 миллион 230 минг сўм жарима жазоси тайинланди.

Аммо бу иш маъмурий жавобгарлик билан якун топгани йўқ. Фуқаро С.М. унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик ҳамда тўпланган ҳужжатларни судга тақдим этмаслик эвазига профилактика инспекторга 1 миллион сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилиб, тезкор тадбирда далилий ашё билан ушланган. “Домла” мазкур жинояти учун ҳам суд олдида жавоб беради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Домла” маъмурий жавобгарликка тортилди, аммо ...