Карантин туфайли юртдошларимиз ҳаётида кўплаб саволлар юзага келмоқда.

Карантин туфайли юртдошларимиз ҳаётида кўплаб саволлар юзага келмоқда. Касалликдан ташқари иш жараён ва маошлар масаласи билан боғлиқ саволлар ҳам кўп.

Онлайн меҳнат қилганда ёки меҳнат таътилига чиқиш, иш ҳақини қандай асосларга кўра тўлаш борасидаги бир қатор саволларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги инспектори Гулруҳ Ниёзметова жавоб берди:

Савол: Мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман, директор иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътилига чиқишни талаб қилмоқда, шу тўғрими?

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан тасдиқланган “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан меҳнат таътили карантин даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилган даврда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиси бўлган боланинг ва умумтаълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчиси, яъни 1-синфдан 4-синфгача бўлган ўқувчининг ота-она (улар ўрнини босувчи шахс, васий, ҳомий)сига берилади.

Ушбу Низомга мувофиқ, карантин даврида меҳнат таътили ходимнинг хоҳишига кўра, ташкилот томонидан тасдиқланган таътиллар жадвалидан қатъи назар берилади. Бунда, ходимга биринчи иш йили учун олти ой ишлангандан кейин таътил беришга оид талаб татбиқ қилинмайди.

Ходимнинг хоҳишига биноан, аризада сўралаётган меҳнат таътилининг давомийлиги кўрсатилиши мумкин, аммо ташкилотнинг жамоа шартномаси ёки бошқа локал ҳужжатларда белгиланган, меҳнат шартномаси шартларига асосан меҳнат таътили кунларидан ошиб кетмаслиги керак.

Савол: Мен январь ойида меҳнат таътилига чиқиб бўлганман, менга директор меҳнат таътили бериши керакми ёки иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилми?

-Юқорида келтирилиб ўтилган Низомга асосан мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилиши давом этиши муносабати билан ходимнинг меҳнат таътили тугаш куни ишга чиқиш имконияти мавжуд бўлмаса, иш берувчи номига қуйидаги мазмундаги аризани юборади:

муддати ва бошланиш санаси кўрсатилган иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил олиш бўйича;

масофавий иш усули, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш бўйича.

Иш берувчи ходимга аризасида кўрсатилган санадан бошлаб тўлиқ муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил беришга мажбур.

Ушбу меҳнат таътилига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддасида белгиланган максимал муддат бўйича чекловлар карантин даврида татбиқ қилинмайди.

Бунда, ушбу меҳнат таътилининг муддати мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхташи муддатидан ошмаслиги керак.

Мазкур меҳнат таътили унинг муддатидан қатъи назар ходимнинг иш стажига киради.

Савол: Мен уйда ўтириб масофавий ишласам бўладими? Бундай ҳолатда ижтимоий кафолатлар сақланадими?

-Карантин даврида иш берувчилар ходимларни розилиги билан уларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтказишлари мумкин.

Ходимни масофавий ишга вақтинчалик ўтказиш тўғрисидаги буйруққа иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгартиришлар асос бўлади.

Ходим иш вақтининг давомийлиги ва тартибини ишлаб чиқариш топшириғининг ҳажми ва меҳнат шартномасида кўрсатилган бошқа шартлардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайди. Иш жадвали тарафлар келишувига биноан белгиланади.

Масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда, у томонидан бажарилган ишлар учун бир баравар миқдорда меҳнат ҳақи тўланади. Бунда ходимга нисбатан унга нисбатан иш вақтидан ташқари иш, дам олиш ва байрам кунларидаги иш, шунингдек тунги вақтдаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилмайди.

Ходим масофавий ишга ўтказилганда унинг таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақланиб қолинади.

Савол: Кеча раҳбаримиз телефон қилиб: “Сиз охирги иш ҳафтасида уйда ўтириб ишламоқдасиз, шу сабабдан Сизга мазкур иш ҳафтаси учун тўланиши лозим бўлган иш ҳақини ярми тўланади” – деди. Айтингчи, мен уйда ўтириб ишласам ойлигимнинг ярми тўланадими?

- “Карантин даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказиш вақтинчалик тартиби тўғрисидаги Низомнинг 22-бандига мувофиқ, уйда ишлашга ўтказилган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

меҳнатга ҳақ тўлашдаги соатбай асосида — ходимнинг масофавий ишга ўтказилгунга қадар белгиланган тариф ставкаси (лавозим оклади)дан келиб чиққан ҳолда;

меҳнатга ҳақ тўлашдаги ишбай асосида — ўрнатилган нархлардан келиб чиққан ҳолда.

Демак, ушбу ҳолатда Сизга ойлик иш ҳақлари Иш берувчи ва Сиз ўртангизда тузилган меҳнат шартномасида назарда тутилган тартибда тўлиқ тўлаб берилади.

Савол: Темир йўл тизимида ишлайман. Биздан карантин муносабати ҳамда корхонамиз вақтинча ишламаслигини маълум қилиб, ходимлар бўлими бошлиғи ўз ҳисобимиздан 15 кунга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқиш учун ариза ёзиб беришимизни талаб қилди. Шошиб тезда ариза ёзиб бердим. Бироқ, ОАВда карантин давридаги таътиллар учун иш ҳақлари тўлиқ тўланади дейишмоқда. Қонуний тартиби қандай?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сонли “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг 2-бандига мувофиқ, идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни меҳнат таътилига чиқариш, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (“онлайн” режимда ёки масофавий тарзда) ташкил этиш чораларини кўриш белгиланган.

Ушбу асос ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддасига асосан ходимни иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга фақат ўз розилиги билан чиқарилади.

Бу ҳолатда сиздан иш ҳақи сақланган ҳолда меҳнат таътилига чиқариш ҳақида ариза ёздириб олиб, иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги таътил берилиши мумкин эмас. Бу қонунчиликка зид ҳисобланади.

Савол: Раҳбаримиз мени масофадан иш усулига ўтиб ишлайсан деб ташкилотда ишлашга рухсат бермади, мен бунга рози бўлдим, лекин менга масофадан ишлашга умуман шароит яратиб бермади ва тегишли топшириқларни ҳам бермади, энди менга раҳбаримиз иш ҳақи тўламаслигини айтмоқда, ишламаганим рост бунга менинг айбим йўқку, шу тўғрими?

Жавоб: Меҳнат кодексининг 159-моддасига асосан ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади. Масофавий иш усулида иш берувчи ходимга шароит яратиб бермаса ва топшириқлар бермаса, ходимнинг айбисиз бекор туриб қолиш ҳисобланади ва ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиши лозим.

Савол: Бюджет ташкилотида ҳайдовчи бўлиб ишлайман. Шу йили кузда тўй қилмоқчи эдик. Ташкилотимиз раҳбари 6 ёшлик болангиз бор экан тезда меҳнат таътилига чиқинг деяпти. Лекин мен ушбу таътилни кузда олмоқчиман. Қандай йўл тутсам қонуний бўлади?

-Агар ходим карантин даврида меҳнат таътилини олишни хоҳламаса, иш берувчи ходимнинг хоҳишига кўра қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:

ходимни масофавий иш усули, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиши;

ходимга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериши.

Савол: Жамоат транспортлари йўқлиги сабабли ўз иш жойимга боришга қийналмоқдаман. Ушбу карантин даврида Иш берувчи биринчи навбатда кимларни масофадан ёки уйда ишлаш тартибига ўтказиши лозим?

-Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида масофавий иш усулига ўтиш ҳуқуқидан биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар фойдаланади.

Иш берувчилар ходимларни уларнинг розилиги билан, масофадан туриб ишлаш усулига, қулай иш графигига ёки уйдан туриб ишлашга ўтказишлари мумкин.

Савол: Мен ташкилот раҳбариман ходимларни аксарият қисми иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олиш учун ариза ёзди ва мен карантин бўлганлиги учун ходимларга таътил бердим, ходимларни иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда бўлган даврда рағбатлантириш ёки моддий ёрдам тўлаб беришим мумкинми?

- Меҳнат кодексининг 153-моддасига асосан меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади.

Ушбу локал ҳужжатларда белгиланган тартибда иш берувчи иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлган ходимларни ҳам таътилдан олдинги ишдаги ютуқлари учун ва байрам муносабати билан рағбатлантириши, моддий ёрдамлар бериши мумкин. Агар локал ҳужжатда ушбу ҳолатлар, карантин даврида, иш ҳақи сақланмаган даврда тўловларни амалга ошириш белгиланмаган бўлса, ушбу локал ҳужжатга касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин.

Вазирлик Давлат меҳнат инспекциясига жорий йил март ойида меҳнат муносабатлари (меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш) бўйича жами 8 753 та мурожаат келиб тушди.

Мурожаатларнинг 2450 таси иш ҳақини тўламаслик, 61 таси ноқонуний ишдан бўшатиш, 2625 таси меҳнат таътилини бериш тартибини бузиш, 1400 таси меҳнат муҳофазаси бўйича, 525 таси ишга қабул тартибини бузиш ва 437 таси бошқалар (вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш, меҳнат дафтарчасини юритиш, интизомий жавобгарликка тортиш ва бошқалар).

Мурожаатлар бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар доирасида 6500 та ҳолат бўйича тушунтиришлар берилди, иш берувчиларга 722 та ҳолат бўйича ёзма кўрсатма берилди, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва юқори турувчи органларга 53 та тақдимнома киритилди, 948 та айбдор мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жарима қўлланилди, 2253 ҳолат ўрганилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Долзарб саволларга тезкор жавоблар: Онлайн ишлаганда ижтимоий ҳимоя таъминланадими?​