Депутат қарийб мингта оилага бепул ун тарқатди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги OʻzLiDeP фракцияси аъзоси К.Ешмуратов “Саховат ва кўмак“ умумхалқ ҳаракати доирасида мингга яқин хонадонга ёрдам қўлини чўзди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги OʻzLiDeP фракцияси аъзоси К.Ешмуратов “Саховат ва кўмак“ умумхалқ ҳаракати доирасида мингга яқин хонадонга ёрдам қўлини чўзди.
OʻzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизматига кўра, депутат ўзи сайланган ҳудуд Қонликўл туманидаги 300 та кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳамда ўзи раҳбарлик қиладиган “Kanteks invest” масъулияти чекланган жамиятида фаолият юритувчи 650 нафар ишчи ходимларнинг ҳар бирига бир қоп буғдой унидан жами 950 та қоп буғдой унини бепул тарқатди. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси ва санитария ва эпидемиология осойишталик маркази туман бўлими ходимларига умумий қиймати 30 миллион сўмлик 100 та дан махсус хизмат кийимлар жамланмасини ҳам бепул етказиб берди.
Партия матбуот хизматининг таъкидлашича, депутатлар ўз сайлов округларида фуқароларнинг уй олди томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, бўш қаровсиз ётган ерларни ўз вақтида агротехник ишловларни бериш бўйича жойларда тарғибот ва хайрия ишларини ҳам олиб бормоқда.