Деновда 40 ёшли қарағайларни кесган шахс ушланди

Эндиликда С.В. бу қилмиши учун 1 миллион 115 минг сўм жарима ҳамда ўсимлик дунёсига етказилган 21 миллион 185 минг сўм зарарни тўлаб беради.
Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Денов туман инспекцияси ходимлари Чим маҳалласида навбатдаги рейдни ўтказаётиб, қарағай дарахтига қирон келтираётган табиат кушандасига дуч келди.
Шу заҳоти унинг 40 ёшдаги уч дона қарағай дарахтини кесгани аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ тегишли баённома расмийлаштирилди.
Эндиликда С.В. бу қилмиши учун 1 миллион 115 минг сўм жарима ҳамда ўсимлик дунёсига етказилган 21 миллион 185 минг сўм зарарни тўлаб беради.