Мазкур масалага ойдинлик киритиш ва аҳолига енгиллик яратиш учун Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг қатор қарорлари қабул қилинмоқда.

Карантин ҳолатида ҳам фуқаролардан фарзандларини мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш ва навбатга қўйиш, электр таъминоти, газ, ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш каби кўплаб масалаларда саволлар келмоқда.

Карантин даврда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ва коммунал ташкилотлар ишчи-ходимларининг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш долзарб ҳисобланади. Шу боис, давлат хизматлари марказлари томонидан табиий газ, электр энергияси, совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини давлат қиёсловидан ўтказиш бўйича келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш муддатлари 2020 йилнинг 1 сентябрига қадар узайтирилди.

Бундан ташқари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларининг табиий газ, электр энергияси, ичимлик ва иссиқ сувдан бўлган қарздорликлари учун судга бериш ва таъминотни тармоқлардан узиш ҳам вақтинча тўхтатилди. 

Кўпчилик бўлиб тўпланиб туриш таъқиқланган бугунги кунда бунинг олдини олиш талаб этилади. Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматлари электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда, фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилади. Шунингдек, ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали амалга ошириш белгилаб қўйилди. Шунингдек, давлат хизматлари марказларида электрон рақамли имзо бериш хизмати ҳам кўрсатилмоқда. 

Яна бир қулайлик ҳақида айтиб ўтмоқчимиз. Агарда электрон рақамли имзонинг муддати тугаган бўлса, уни энди онлайн равишда янгилаш мумкин. Бунинг учун, ЭРИ калитлари эгалари e-imzo.uz веб-сайтидаги шахсий кабинетга кириш ва менюдан “ЭРИ калитини яратиш”ни танлаши керак бўлади. Операцияни тасдиқлаш учун телефон рақамини киритиш лозим. Анкета маълумотлари текширилганидан сўнг, мобиль телефонингизга хабар орқали юборилган тасдиқлаш кодини киритиш лозим.

Бу билан фойдаланувчи хизматларни тақдим этиш, ЭРИ калитларини яратиш ва бериш бўйича оммавий оферта шартларига рози бўлади. Шундан сўнг, янги ЭРИ калити учун пароль киритилади. Паролни эслаб қолиш ёки сақлаш керак, чунки у йўқолганда пароль ва рақамли имзо калитини қайта тиклашнинг имкони бўлмайди.

Жараён сўнгида тизим электрон рақамли имзонинг сертификатини чоп этиш учун юклаб олишни таклиф этади ва ЭРИ калитининг * .pfx форматидаги файлни яратади. Айни кунда электрон рақамли имзо калитини онлайн шаклда олиш имкониятини яратиш устида ҳам ишлар олиб борилмоқда.

2020 йил 16 мартидан эътиборан ва профилактика тадбирлари давомида болаларни мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш учун навбатга қўйиш амалга оширилмаяпти.

Мазкур қарор коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, мамлакатда амалда бўлган профилактика чоралари давомида тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди. Барча мактабгача таълим муассасасига давлат хизматлари марказлари орқали аризалар расмийлаштирилмайди. Шу боис, фуқаролар юқоридаги чоралар амал қилиши тўхтагунча боғчага йўлланма ололмайди ёки улардан фойдалана олмайди.

МТМлар фаолияти ва болаларни МТМларга қабул қилиш бўйича йўлланмаларни шакллантириш хизмати қайта бошланишининг санаси ҳақида кейинроқ хабар қилинади.

Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматларини электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда олиш мумкин. Шунда сиз ўзингиз ва оила аъзоларингиз саломатлигини асраган бўласиз.

Давронбек РАВШАНБЕКОВ,
Тошкент вилояти давлат хизматлари бошқармаси
бошлиғи ўринбосари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланинг