Бухорода жума намози жамоа бўлиб ўқилди
Жумладан, қарор билан юртимиздаги жоме масжидларида жума намозларини жамоа бўлиб ўқилишига рухсат этилди.
Республика махсус комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 4 сентябрь – жума кунидан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни амалга оширишга рухсат берилган эди.
Жумладан, қарор билан юртимиздаги жоме масжидларида жума намозларини жамоа бўлиб ўқилишига рухсат этилди.
4 сентябрь – бугун Бухоро вилоятида мавжуд 104 та масжиддан 99 тасида 25 минг нафардан ортиқ мўмин-мусулмонлар жума намозини жамоавий бўлиб адо этишди (5 масжидда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда).
Жума намозлари вақтида қатъий карантин талаблари ҳамда ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига риоя этилди.
Намоз ўқишга келганлар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш, масжидлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометр, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.