Ватанимиз тарихидаги 31 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

Кун тарихи

1393 йил (бундан 627 йил олдин) – Амир Темур Шайх Баҳлул қабрини зиёрат килди. Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарида бу қуйидагича қайд этилади: “Андин сўнг давлат била отланиб, шанба кунида, зулҳижжа ойининг йигирма тўртида кўчуб, Шайх Баҳлул мазориға тушти. Ул мазорни тавоф қилиб, руҳи покидин ҳиммат тилаб, амирзода Шоҳрухни манғлай этиб отландурди...”

1724 йил (бундан 296 йил олдин) – тилшунос Б. Эрматовнинг қайд этишича, Лондон опера театри (Қирол мусиқа академияси)да унинг раҳбари Георг Фридрих Гендель қаламига мансуб Соҳибқирон Амир Темур ҳақидаги “Темур” операсининг премьераси бўлиб ўтди.

Никола Гэйм томонидан инглиз тилига ўгирилган пьеса асосидаги либреттони Агостино Пиовене яратган, Гендель эса уч ҳафта ичида, яъни 1724 йилнинг 3–23 июлида 3 пардадан иборат операни ёзиб тугатган. Лондаги премьерадан сўнг орадан бир йил ўтар-ўтмас – 1725 йили мазкур опера Гамбургда немис тилида (ариялари итальян тилида) қўйилган.

1885 йил (бундан 135 йил олдин) – тонг отишига 40 дақиқа қолганда, Бухоро амири Музаффар Аркда бу дунёдан кўз юмди. Айрим манбалар ва адабиётларда унинг 12 ёки 13 ноябрда, ҳаттоки 12 декабрда вафот этгани қайд этилади. Бироқ “Таржимон” газетасининг 1885 йил 4 ноябрдаги сонида Бухоро амири Музаффарнинг 3 кун олдин вафот этгани ҳақидаги хабар эълон қилинган эди. Биз бу ўринда ўша давр матбуоти расмий хабаридаги маълумотга таяндик.

Тарихчи олима Раҳбар Холиқованинг ёзишича, шу йилнинг августида амир ўз ҳудудини айланиб юрганда Қаршида юқумли безгак касалига чалинади. У ўз йўлини давом эттирмай Бухорога қайтади ва ўзининг шаҳардан ташқаридаги қароргоҳи Ширбудунга келиб, у ерда деярли 2 ой бўлади, Касаллик ўтиб кетди, энди яхши бўлдим деб ўйлаганда, 28 сентябрда касал яна қайтадан хуруж қилади. Амирга яқин бўлган Қарши ва Чоржўй вилоятлари ҳокими Остонақулбий ва Муҳаммадбий Қўшбеги амир аҳволини кўриб, уни Бухородаги Аркка олиб келишни лозим топишади. Бироқ амир вафот этади.

Амир Музаффар Бухородаги Эшон Имло мозорида дафн этилади. У Бухоро тахтида 25 йил ҳукмронлик қилди. Раҳбар Холиқованинг ёзишича, Амир Музаффарнинг жами 13 ўғли бўлган. Улардан икки нафари амир ҳаётлигида вафот этган. Бир ўғли – Абдумалик тўра отасига қарши қўзғолон кўтарганлиги учун чет элга кетди. Бир ўғли эса гаров сифатида Россияда доимий истиқомат қилди. Тарих олдида унинг номи доғли бўлиб қолди.

1942 йил (бундан 78 йил олдин) – “Правда” газетаси рус ва ўзбек тилларида “Ўзбек халқининг жангчиларига уларнинг эл-юртларидан келган мактуб”ини эълон қилди. Ушбу мактуб барча миллий фронт газеталарида ҳам чоп этилди. Мактубга минглаб кишилар имзо чеккан эди. Бу мактуб орқали ўзбекистонлик ҳарбийлар Иккинчи жаҳон урушида янада юксак жасорат намуналарини кўрсатиб жанг қилишга чақирилди.

1995 йил (бундан 25 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Қурғоқчилик ва чўлланишга қарши кураш Халқаро конвенциясига қўшилди.

1996 йил (бундан 24 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази тузилди.

1998 йил (бундан 22 йил олдин) – Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланди. У икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асоси ҳисобланади.

2008 йил (бундан 12 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Музейлар фаолиятига тааллуқли меъёрий ҳужжатлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро амири Музаффар қайси юқумли касаллик туфайли вафот этган?