ЎзА Ўзбек

25.09.2020 Чоп этиш версияси

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун
25 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, тарих фанлари доктори, профессор Аҳмадали Асқаров 1935 йил 25 сентябрда Наманган вилояти Норин туманида туғилган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Aҳмадали Aсқаров 1957 йил Тошкент давлат педагогика университетини тугатиб, меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тарих ва археология институтида давом эттирган. 1963 йилда “Зарафшон қуйи оқими ҳавзаси бронза даврида” мавзусидаги номзодлик ишини, 1977 йилда эса Москвада “Жанубий Ўзбекистон бронза даври маданияти (қадимги шарқ тамаддунининг минтақавий ўчоқлари ривожи муаммолари)” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Турли йилларда Тарих ва археология институтида илмий ходим, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари бўлган. Кейинчалик янги ташкил этилган Aрхеология институтида директор лавозимида ишлади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими раиси, Фанлар академияси тарих институти директори сифатида фаолият кўрсатган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари бериб борилади.

Мазкур рукнга энди Сиз ҳам тўлов асосида ўз яқинларингизнинг туғилган кунларини жойлаштириш имкониятига эгасиз.

Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev

E-mail: uzauz@yandex.ru

Телефон: 71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!

1 449
ЎзА