Маълумки, ҳозир барча вилоятларда уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, кўп хонадонли уйларнинг сақланиши талабларига риоя этилишини техник назорат қилиш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига ресурс ва энергия тежайдиган технологияларни татбиқ этилаётгани бу жараёнда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги “Тошкент вилояти иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича тизимли ишлар амалга ошириляпти.

Хусусан, вилоятдаги 390 та кўп квартирали уйларни таъмирлашга 2020-2021 йил учун 5,4 миллиард сўм давлат бюджетидан, 6,3 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағларини молиявий барқарор бўлган 21та ширкатга ажратилиши белгиланган. Натижада жойлардаги 390 та кўп квартирали уйлар таъмирланди.

photo_2020-11-02_17-28-37.jpg

Мазкур йўналишлардаги амалга ширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Олмалиқ шаҳрида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиа-тур ташкил этилди.

Дастлаб шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов, Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мутахассислари, тегишли тармоқ ташкилотлари ходимлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Қайд этилганидек, ҳозирга қадар кўп қаватли уйларнинг 19 минг 234 метр квадрат том қисми мукаммал ва жорий таъмирланган. Шу билан бирга, 10 та ертўла қисмидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, 4 та уйнинг фасад қисми соз ҳолатга келтирилган. Ирригация тармоқлари фаолияти тизимли йўлга қўйилиб, уй олди йўлаклари (тротуарлар) бетон қоришмаси билан қопланди.

Тадбирда мутасаддилар томонидан коммунал соҳада кенг қамровли хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниялари ташкил этилаётгани юзасидан ахборот берилди. Айни пайтда Олмалиқ шаҳрида жами 676 та кўп қаватли уй-жойлар мавжуд бўлиб, шундан 355 тасига 38 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва 1 та бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ўз навбатида ҳудуддаги ширкатларнинг молиявий ҳолати таҳлил қилиниб, улар “яхши”(яшил), “ўрта” (сариқ) ва “оғир”( қизил) тоифаларга ажратилди. Оғир аҳволдаги 11 та ширкат томонидан хизмат кўрсатилган уйлар янги ташкил қилинган 5 та бошқарув сервис компанияларига бириктирилади.

photo_2020-11-02_17-28-44.jpg

Таъкидланганидек, бошқарув сервис компаниялари кўп тармоқли бўлиб, ўзида авария диспетчер, сантехник, фаррошлик, қурилиш хизматларини кўрсатиш ва лифтларни таъмирлаш каби турли йўналишлардаги ишларни бажаришга ихтисослашган. Шунингдек, уйга янги жиҳозлар, муҳандислик тизимларини ўрнатиш бўйича ҳам аҳолига ёрдам беради.

Бошқарув сервис компаниялари биринчи галда аҳолидан тушаётган мажбурий бадалларни тўлиқ мақсадли сарфланишини назоратга олади. Кўп квартирали уйларга кўрсатилаётган хизматлар орқали тушадиган маблағлар ҳам соҳа фаолиятини ривожлантириш, иш ўринларини яратишга қаратилади. Олмалиқ шаҳрида мазкур соҳада фаолият ютиришни истаган хусусий секторларга жойлардаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари бириктирилган. Ширкатларнинг иқтисодий салоҳияти пастлиги, аҳолидан йиғилаётган мажбурий бадал нархларининг пастлиги, пандемия даврида пул тушумининг кескин тушиб кетгани, олинган кредитни кайтаришга имкони бўлмагани сабабли, шаҳардаги айрим ширкатларга банклар томонидан кредит ажратилиши тўхтатилган.

Таҳлилларга кўра, ширкатларнинг тижорат банкларидан қарзи 13 миллиард сўмга етди. Шу туфайли бошқарув сервис компаниялари ширкатларнинг қарзларини ўз бўйнига олиб, янги тартибда иш олиб боради. Улар томонидан кўрсатилаётган хизматлардан тушаётган маблағлар 7 миллиард сўмни ташкил қилиб, икки йилда мавжуд қарздорлик бартараф этилади.

– Ушбу тизим бир оила эҳтиёжи учун зарур бўлган барча хизматларни амалга ошириш имконига эга, – дейди Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Тошкент вилояти ҳудудий инспексияси мутахассиси Зоир Кенжаев. – Уй эгалари иш жойида бўлган вақтда ҳам компанияга мурожаат қилса, мутахассислар хонадондаги таъмирлаш ишларини олиб бораверади. Авваллари мулкдорлар тўлаган маблағлар қандай сарфланаётгани бир йилда бир бор ширкатлар томонидан ҳисобот берилгандагина маълум бўлган. Бу эса уларга нисбатан ишончсизикни пайдо қилди. Шу туфайли фуқароларнинг тўлов имкониятларини ошириш мақсадида бошқарув сервис компаниялари биллинг тизимини йўлга қўйди. Бу орқали уяли телефонга ҳар ойда ахборот келиб туради. Ҳозир 5 та бошқарув сервис компаниялари шу тизимга ўтказилган.

Медиа-тур давомида журналистлар ҳудудда фаолият кўрсатаётган “Олмалиқ камунал сервис” бошқарув сервис компанияси фаолияти билан танишди. Мазкур ташкилот жорий йил иш бошлаган бўлиб, 7 та ширкатни ўз тасарруфига олган. Ҳозиргача 4 та ширкат хизмат кўрсатган кўп қаватли уй-жойлардаги муаммолар бартараф этилган бўлиб, қолган жойларда босқичма-босқич тегишли тартибда иш олиб борилмоқда.

– Дастлаб ишларимизни бизга бириктирилган объектларни ўрганишдан бошладик, – дейди “Олмалиқ камунал сервис” бошқарув сервис компанияси раҳбари Толиб Қаҳҳоров. – Аввалги ширкатларга қараганда бизнинг компаниямиз ўз захира базасига эга бўлиб, зарур техникаси ва 22 нафар малакали мутахассисларимиз ҳам бор. Коммунал соҳа бўйича 1 минг 500 дан ортиқ аҳолига техник хизматлар кўрсатилмоқда. Ўз навбатида бажараётган ишларимиздан аҳоли мамнун.

Шундан сўнг журналистлар, шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов ва соҳа мутахассислари билан биргаликда Абдулла Қаҳҳор маҳалласи аҳолиси билан суҳбат ўтказди. Мазкур ҳудуд оғир тоифадаги ширкатлар қарамоғида эди. Айрим биноларда иситиш тармоғи ва бошқа коммунал соҳалардаги муаммолар кўплиги туфайли норозиликлар кўпайган.

– Йил давомида иссиқлик таъминоти учун пул тўласак ҳам хонадонларимиз совуқ, ҳеч исимайди, – дейди маҳалладаги 17-кўп қаватли уйда яшовчи пенсионер Тожинисо Норматова. – Биз кўп бор ширкат мутасаддиларига муаммоларни бартараф қилиш борасида таклифлар берганмиз. Аммо, бу иш бермади. Янги бошқарув сервис компанияси вакиллари бизнинг мурожаатимизни ўрганмоқда. Аслида бу йўналишда туғри иш ташкил қилинишидан уй эгалари ҳам манфаатдор.

Суҳбат давомида аҳолига бошқарув сервис компаниялари томонидан кўрсатиладиган хизматлар хусусида тушунтириш берилди. Шаҳар ҳокими томонидан мутасаддиларга муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, совуқ кунларни талафотсиз ўтказиш борасида тегишли топшириқлар берилди.

ОАВ вакиллари учун навбатдаги манзил Олмалиқ шаҳрининг чекка ҳудудидаги “Теракли” маҳалласида аҳолига ичимлик суви тармоғини тортиш жараёни бўлди. Мазкур ҳудуд аҳолиси шаҳар марказидан четда, тоғли жойда бўлгани учун марказлашган ичимлик суви таминоти йўқ. Шуни ҳисобга олган ҳолда 5 километр масофадан қувур тортиб келиб, 200 та хонадонни сув билан таъминлаш ишлари амалга ошириляпти. Авваллари маҳалла аҳолиси табиий булоқ сувидан фойдаланган эди. Эндиликда яратилаётган қулайлик натижасида бу муаммо ҳал этилади.

Медиа тур якунида журналистларга Олмалиқ “Иссиқлик манбаи” насос станциясида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди. Мутахассислар томонидан журналистларга мажмуадаги иш жараёни кўрсатилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бошқарув сервис компаниялари коммунал хизмат кўрсатмоқда