Сўнгги йилларда мамлакатимизда мева-сабзавот, полиз, дуккакли маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Тошкент вилоятида ҳам қишлоқ хўжалиги изчил ривожланиб, барча тармоқларда юқори натижаларга эришаётган кўп тармоқли фермер хўжаликлари, хусусий тадбиркорлар сафи йил сайин кенгайиб бормоқда.

Хусусан, вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишида фаолият бошлаётган корхоналарга ҳар томонлама кўмак берилаётир. Жумладан, Бекобод туманидаги "GREEN AGRO FOOD" масъулияти чекланган жамият шаклидаги агросаноат корхонаси тўрт йил муқаддам мева ва сабзавотларни МДҲ мамлакатларига экспорт қилишни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилганди. Ҳозирги кунда ажратилган 177,55 гектар ер майдонда айсберг, брокколи каби сабзавотларнинг бир нечта тури етиштирилмоқда.

Ўтган йиллар давомида агросаноат корхонасида 30 миллиондан ортиқ кўчат экилиб, парвариш қилинди. Шунингдек, мева-сабзавотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш ва сифатини яхшилаш мақсадида Тошкент вилоятида биринчилардан бўлиб, 60 гектар майдонда томчилатиб суғоришнинг инновацион усули жорий этилди.

2018 йилда 1 минг 932 тонна мева-сабзавот маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Ўтган йили эса 5 минг 125 тонна маҳсулот хориж бозорларига жўнатилди.

Жорий йилдаги режалар ҳам салмоқли. Жами 3,5 миллион доллар қийматидаги мева-сабзавот маҳсулотларини четга жўнатиш кўзда тутилган. Ўтган олти ой мобайнида корхона томонидан жами 2 минг тоннадан ортиқ сабзавот ва кўкатлар қайта ишланиб, экспорти амалга оширилди.

Шунингдек, агросаноат корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, мижозлар истакларини инобатга олган ҳолда вакуумли қадоқдаги пиширилган сабзавотларни ишлаб чиқариш линияси ташкил этилди. Бу корхонанинг тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга бўлишига имкон беради. Яъни маҳсулотларни етиштиришдан тортиб, уни тайёрлаш, қадоқлаш ва Россиядаги чакана савдо тармоқларига етказиб бериш вазифасини ўтайди.

Бугунги кунга қадар қайнатилган ширин маккажўхори ва лавлаги ҳам шундай маҳсулотлар таркибига киради. Корхона томонидан экин ва ишлаб чиқариш майдонларини техник жиҳозлашга 1,5 миллион долларидан ортиқ маблағлар йўналтирилган. Бундан ташқари, янги маҳсулотлар сифатини жаҳон андозалари талаблари даражасига тўлиқ етказиш мақсадида далада махсус жиҳозланган совутиш хонаси қурилган.

Айни пайтда корхонада 50 нафардан зиёд кишининг бандлиги таъминланган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бекободда қадоқланаётган сабзавотлар хорижда харидоргир