Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани давлат хизматлари маркази томонидан жорий йилнинг 11 ойида 59 минг 500 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Шу даврда 1 минг 400 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахс, оилавий меҳмон уйлари ташкил этиш бўйича 160 тадбиркор, шунингдек, 3 та хорижий ва қўшма корхона давлат рўйхатидан ўтказилди. Давлат хизматлари маркази томонидан олис ва чека ҳудудларда сайёр хизматлар ташкил этилиб, тадбирларда 900 дан ортиқ сайёр хизматлар кўрсатилди.

Бу ҳақда туманнинг бетакрор “Чимён” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган навбатдаги сайёр хизматда маълум қилинди.

Ҳар фаслнинг ўзгача гашти, таровати бор. Айниқса, айни кумуш қиш Чимён қишлоғида бор гўзаллиги ва фусункорлиги билан намоён бўлади. Бу қишлоқнинг тоза ҳавосидан нафас олиб тўймайсиз. Борлиқ оппоқ қор билан қопланган.
6899c6ff-35ec-4235-b3e2-4ef91cc5ac2d.jpg
Айни шу боис ҳам дам олиш кунлари кўпчилик юртдошларимиз оиласи ва дўстлари билан тоғ-ён бағирлари, жумладан, пурвиқор Чимён тоғлари томон ошиқади.

Туман давлат хизматлари маркази томонидан Ўзбекистоннинг “Швецария”си дея эътироф этилувчи мазкур гўзал ҳудуднинг туризм инфратузилмаси янада ривожлантириш, туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сайёҳларнинг дам олиши учун қулай шароит яратиш, мазкур йўналиш бўйича янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келинмоқда.

Жумладан, туман давлат хизматлари маркази ходимлари “Чимён” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли учун сайёр хизмат кўрсатди.

Тадбирда 4 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлса, 12 тадбиркорнинг фаолияти қайта тикланди. Шунингдек, тадбирда қишлоқ аҳолисига давлат хизматлари соҳасига оид янгиликлар, хизмат турлари, янги қабул қилинган фармон ва қарорлар мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўстонлиқ тумани ДХМ томонидан 11 ойида 59 минг дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди​