Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги «Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда миллий урф-одат ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, қишлоқ жойларда тадбиркорлик маданиятини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва асосийси, ички туризмни ривожлантириш мақсадида оилавий меҳмон уйлари фаолиятига кенг йўл очилди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ҳам сайёҳлар, айниқса, чет эллик меҳмонлар эътиборини кўпроқ тортиш, дам олиш ва туризм учун шароитларни яхшилаш, шунингдек, туризм хизматлари кўрсатиш соҳасида янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлиги ва турмуши фаровонлигини ошириш, нисбатан камхарж ва бошқа шу каби қулайликлари билан ажралиб турадиган меҳмон уйлари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Юртимизда туризм фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун тақдим этилаётган имконият ва имтиёзлар туризм инфратузилмасини яхшилашга хизмат қилмоқда, – дейди Бўстонлиқ тумани давлат хизматлари маркази бошлиғи Суҳроб Қосимов. – Жумладан, соҳада бир қадар янги йўналиш – оилавий меҳмон уйлари тармоғини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор туфайли туризмнинг мазкур йўналиши туманимизда жадал ривожланмоқда. Жорий йил бошидан буён 300 га яқин оилавий меҳмон уйи фаолияти йўлга қўйилди. Ўтган 2019 йилда Тошкент вилоятида давлат рўйхатидан ўтган 519 та оилавий меҳмон уйларининг 459 таси бизнинг туманда ташкил этилган.

Коронавирус пандемияси дунёнинг энг ривожланган давлатларида ҳам туризм соҳасига жиддий зарар етказиб улгурди. Давлатимиз раҳбари бу масалага алоҳида урғу бериб, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ички туризмни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди. Бу айниқса, Бўстонлиқ тумани аҳолисини жуда хурсанд қилди. Сабаби, қишлоқ аҳолисининг асосий даромади ёз мавсумида дам олувчиларга кўрсатиладиган хизматлардан бўлади.

– Карантин вақтида туман марказидан 30 чақирим олисда жойлашган қишлоғимиздан давлат хизматлари марказига бориш учун асло ҳожат қолмади, – дейди «Хўжакент» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мақсуда Рустамова. – Аксинча, марказ ходимларининг ўзи яшаш манзилларимизга келиб, сайёр тарзда давлат хизматларини кўрсатмоқда. Қишлоғимиз ҳавоси тоза, табиати бетакрор масканлардан бири. Шу сабабли қишин ёзин меҳмонларнинг оёғи узилмайди. Анчадан буён уйимизда меҳмонхона ташкил этиш истаги билан юрган эдик. Туман давлат хизматлари маркази мутахассисларига керакли ҳужжатларни тақдим этдик. 20 дақиқада «Оилавий меҳмон уйларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиш» фаолияти бўйича давлат рўйхатидан ўтказиб, рухсатнома беришди. Қисқа фурсатда оиламиз билан тадбиркорлик фаолиятимизни бошлаш имконига эга бўлдик. Айни кунда дам олувчилар учун зарур шароитларни тайёрлаб қўйдик.

Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, жумладан, ҳудудларда ишга солинмаган қулай ва табиий имкониятлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш борасида амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлар, албатта, ўз самарасини беради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўстонлиқда 300 га яқин оилавий меҳмон уйлари ташкил этилди